RU

Последние новости

06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  0 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  9 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  39 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  156 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  476

Андижонлик мухлислар терма жамоамиз ўйинини сабрсизлик билан кутмоқда, лекин... Новости

Андижонлик мухлислар терма жамоамиз ўйинини сабрсизлик билан кутмоқда, лекин...

Хабарингиз бўлса керак, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 21-25 март кунлари водийда Саудия Арабистони ёшлар терма жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушиши маълум қилинганди.

Табиийки, ЎФАнинг ушбу қарори водий халқини беҳад қувонтириб юборди. Айниқса андижонлик мухлислар учун ҳақиқий байрам бўлди. Сабаби «Соғлом авлод» стадионида ҳозиргача терма жамоамиз сира ўйин ўтказмаганди.

Муҳтарам юртбошимиз ўз чиқишларида ҳар гал энг аввало халқнинг кайфиятини кўтариш асосий вазифаларимиздан бири эканлигини айтиб ўтмоқда.

Бунинг самараси ўлароқ, яқинда МОҚ раиси, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг шахсан ўзи Андижонга ташрифи чоғида, махаллий ишқибозлар билан учрашиб, Андижон халқининг кайфияти учун ҳам терма жамоамиз учрашувини айнан бизнинг вилоятда ўтишига қарор қилганини таъкидлаганди. Бу эса Андижон халқини бехад шод этмай қолмади.

Аммо, лекин, бироқ...
Эшитишимга қараганда куни-кеча Андижонга ЎФАнинг махсус ишчи гуруҳи ташриф буюриб, шаҳардаги «Соғлом авлод» стадионининг бугунги холати билан яқиндан танишди.

Айтишларича, стадиондаги жамоалар кийиниш ва ювиниш хонаси,  талаб даражасида эмас. Дарҳақиқат, шундай. Агарда бу борада керакли ишлар олиб борилмаса, жамоалар учун шароитлар яратилмаса Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинини Андижондан олиб қўйиб, бошқа вилоятга бериб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Шунинг учун шахсан ўзимни ва минглаб андижонлик ашаддий ишқибозлар номидан шуни илтимос қилардимки, Андижон вилояти ҳокимининг масъул ходимлари, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Андижон вилоят футбол ассосиацияси, Андижон олимпия захиралари коллежи, «Соғлом авлод» стадиони, «Андижон» футбол клуби раҳбарияти ўз ишига жиддий ёндошиб, вилоятимиздаги биринчи рақамли стадион бўлиб турган «Соғлом авлод» стадионидаги шароитларни талаб даражасига келтирилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Акс холда, Андижон халқи терма жамоамизнинг уй ўйинидан мосуво бўлиши турган гап.



Шунинг учун ҳамма масъул ходимлар бир ёқадан бош чиқариб, чин кўнгилдан ишлаб, стадионимиздаги холатни ижобий кўринишга келтириб берса, халқ хурсанд бўларди.

Андижонда 3 200 000 аҳоли бор, шундан 20 фоизи футболнинг ашаддий ишқибози саналади десам, хато бўлмаса керак. Албатта Саудия Арабистонидек Осиёда ўз номига эга бўлган терма жамоани вилоятимизга ташрифи биз учун катта байрам. Ишончим комилки, вилоятимиз ҳокими Ш.Қ.Абдураҳмонов ҳам бу борада масъул шахсларга керакли топшириқларни беради ва Наврўз байрамига биз андижонликларга хақиқий байрам қилиб беради.

Бунга жавобан андижонлик футбол ишқибозлари ҳам 25 март кунги ўйинда мухлислик  даражаси қандай бўлишини барчага кўрсатиб қўяди. Фақат шу куни Андижонда терма жамоамиз ўйнаса бўлгани. Ҳақиқий жонкуяр мухлислар бизда эканлиги аниқ. Хуллас стадионни тайёрлаш Сизлардан, мухлислик қилиш биздан!!!


Нодирбек Тўйчиев

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика