Андижонлик футболчи легионерга айланди
22 апр 2022 14:41
Новости
Хитой Тайпейнинг "Таинан Сити" жамоаси ўз сафига ўзбекистионлик ҳимоячи Аҳрорбек Ўктамовни қўшиб олди. 1996 йилда туғилган футболчи бунга қадар юртимизда "Андижон", "УзДонЖу", "Шўртан" "Истиқлол", "Рубин" ва Тожикистоннинг "Истаравшан" клубларида тўп тепганди.
"Таинан Сити" жамоасида Ўктамовдан ташқари россиялик Алим Зумакулов, гвинеялик Исмаел Траоре, кореялик Сим Вон Суб, ивуарлик Анге Самуэль, бразилиялик Луан Андерсон каби легионерлар ҳаракат қилади.
Комментарии