RU

Последние новости

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

"Андижон"да тарихий ғалаба, энг кўп мухлис яна водийда — Суперлиганинг 2-туридан 25 та факт Новости

"Андижон"да тарихий ғалаба, энг кўп мухлис яна водийда — Суперлиганинг 2-туридан 25 та факт

Қаршидаги "Қизилқум" - "Сурхон" учрашуви билан Суперлиганинг 2-турига якун ясалди.

Тур давомида айрим натижалар, сериялар, анъаналар янгиланди. Қуйида шу ҳақида батафсил. 

- "Сўғдиёна"нинг "Металлург" билан учрашувлардаги ғалабасиз серияси 4 та ўйинга етди. Жамоа сўнгги бор 2022 йил Улуғбек Бакаев бошчилигида бекободликлардан устун келганди. 

- Иван Бошкович мураббий сифатида сўнгги маротаба 2022 йил "Бунёдкор" бошқарувида "Металлург"дан 3 очко тортиб олган эди (2:1).

- "Металлург" мезбон мақомида 2021 йилдан буён рақибига мағлуб бўлмаяпти (3 та ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг). 

- Бекобод жамоаси 1 йиллик танаффусдан сўнг чемпионатнинг дастлабки 2 та ўйинида очко олишга муваффақ бўлди. Жамоа сўнгги бор 2022 йил мавсумни 1 ғалаба ва 1 дуранг билан бошлаганди. 

-  "Пахтакор" 2 йилдан буён "Насаф"ни мағлуб эта олмаяпти. "Шерлар" охирги маротаба 2021 йил Питер Хюистра мураббийлигида "аждарлар"дан устун келган (1:0). 

- Максим Шацких "Пахтакор" мураббийи сифатида ҳали "Насаф"дан 3 очко тортиб олишни уддасидан чиққани йўқ, 5 ўйин, 3 дуранг, 2 мағлубият. 

- "Насаф" Суперлигада кетма-кет 6 та ўйиндан буён меҳмонда таслим бўлаётгани йўқ. "Аждарлар"нинг меҳмондаги сўнгги мағлубияти 2023 йилнинг 5 август куни Яйпанда "Турон" билан ўйинда юз берган. 

- "Навбаҳор" кетма-кет тўртинчи ўйинда ОКМКни мағлуб этолгани йўқ. Самвел Бабаян сўнгги бор Миржалол Қосимовни 2022 йилги мавсумда таслим қила олган эди. "Лочинлар" олмалиқликларга қарши ўз майдонидаги сўнгги 5 та ўйинда фақат 1 маротаба 3 очко ишлашди. 

- ОКМК 3 йилдан сўнг Суперлиганинг дастлабки икки турида мағлуб бўлмади. Жамоа сўнгги бор бу вазифани 2021 йилги мавсум стартида амалга оширган эди. 

- Сардор Раҳмонов юбилейга яқинлашди. Ҳимоячи "Навбаҳор"га қарши ОКМК либосидаги 149 учрашувида майдонга тушди ва 9-голини урди. 

- Тома Табатадзе "Навбаҳор" сафидаги 22 ўйинида 10-голини урди. 

- "Андижон" ўз тарихида илк бор "Бунёдкор" устидан ғалаба қозонди. Бунга қадар ўтказилган 26 та ўйинда "қалдирғочлар" 20 та ғалабага эришган, 6 та ўйинда дуранг қайд этганди.  

- "Бургутлар" тарихда биринчи маротаба "Бунёдкор" дарвозасига 2тадан ошиқ тўп киритишди.

- "Андижон" 12 йилдан сўнг Суперлигада "Бобур Арена"да рақиби дарвозасига 5 та тўп киритди. Жамоа сўнгги бор 2012 йил ўз майдонида "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида енгганди. 

- Бубанья "Андижон" таркибида илк бор Суперлигада гол урди.  Бубанья Суперлигадаги бундан олдинги сўнгги голини (4 йилу, 8 ой ва 16 кун олдин) "Сурхон" сафида айнан "Бунёдкор" дарвозасига урган. 

- "Бунёдкор" 5 йилдан сўнг Суперлигани кетма-кет 2 та мағлубият билан бошлади. 

- Тошкент клуби ўз тарихида биринчи маротаба Суперлига стартида дарвозасидан 8 та гол олиб чиқди. 

- Усмонали Исмоналиев Суперлигада фаолиятидаги 1 қизил карточкасини олди. 

- "Пахтакор", "Навбаҳор", "Насаф"дан сўнг "Андижон" "Бунёдкор"га 5 та гол урган 4-клуб бўлди.

- Самир Желкович "Бунёдкор" таркибида Самир Бекричдан сўнг гол урган 2-босниялик футболчи бўлди.  

- "Динамо"нинг Суперлигада "Нефтчи" билан тўқнашувлардаги ғалабасиз серия давом этади. Самарқандликларнинг 2017 йилги ғалабаси сўнггиси бўлиб қолмоқда. 

- Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" 9 йилдан сўнг Суперлигада "Динамо" устидан ғалабани тантана қилди. Жамоа сўнгги бор буни 2015 йилда уддалаганди. 

- Аббос Ғуломов "Динамо"га қарши "Нефтчи" либосидаги 50-учрашувида майдонга тушди. 

- "Динамо" Суперлигада 2017 йилдан сўнг мавсумни ғалабасиз бошламоқда. Ўша йили жамоа Суперлиганинг 2 та турида кетма-кет ғалабаларга эришган эди.

- Суперлиганинг 2-турида ҳам энг кўп мухлис водийда бўлди. "Навбаҳор" - ОКМК ўйинини 10 362 киши стадиондан кузатган бўлса, "Андижон" - "Бунёдкор" ўйинига 10 140 нафар мухлис ташриф буюрди. Маълумот учун, 1-турда энг кўп ишқибоз Наманганда кузатилганди ( 7 891 киши).

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика