RU

Последние новости

21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  3 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  0 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  28 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0

Андижонда “Келажак лигаси” турнири старт олди Новости

Андижонда “Келажак лигаси” турнири старт олди

Андижон шаҳрида 2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасида “Келажак лигаси” турнири старт олди.

Вилоят футбол федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа ҳафтанинг ҳар якшанба куни ўтказилади. Унда жами 8та жамоа иштирок этади. Учрашувлар сунъий майдонда ўтказилади (ХБК арена).

Мазкур мусобақани ташкил этишдан мақсад, футбол мактабларида таҳсил олиб келаётган ёшларнинг ўйин амалиётини янада ошириш, ёшларнинг дам олиш кунларини севимли машғулоти билан ўтказиш, шунингдек вилоят терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олишдир.
Кеча 8 октябр якшанба куни, “Келажак лигаси”нинг биринчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Учрашувлар кўтаринки руҳда ўтказилди ва қатнашчилар ўз уйларига хурсанд холда қайтиб кетди.
Мусобақа регламенти кўра, ҳар бир учрашувдан сўнг иккала жамоадан ҳам “Энг яхши ўйинчилар” аниқланиб, эълон қилиб борилади.
Ушбу мусобақани ташкил этиш ғояси билан чиққан ёшлар мураббийи Тимур Бозоровнинг ташкилий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдами катта бўлаётганини алоҳида эътироф этиш лозим.
Дарвоқе, кеча “Истиқлол” жамоасининг иқтидорли футболчиси Муҳаммаджон Одиловнинг туғилган куни эди. Уни Андижон вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов эсталик совғаси билан самимий қутлади. 



1-тур

“Пойтуғ”  - “Азиа-2” 2:4
Энг яхши футболчилар: Тўйчибек Тўланов – Мирзоҳид Ҳакимов.

“БЎФМ” – “Избоскан” 5:2

Энг яхши футболчилар: Абдулхай Абдулҳамидов – Сардор Муҳаммадов.


“ИФМИ-1” – “Истиқлол”
“ИФМИ-2” – “Азиа-1”
Мазкур учрашувлар маълум сабабларга кўра бошқа кунга қолдирилди.


2-тур
“БЎФМ” – “Азиа-2” 6:4
Энг яхши футболчилар: Абдуқодир Икромов – Муҳаммаддиёр Бахтиёржонов.

“Пойтуғ” – “Избоскан” 2:6


“ИФМИ-1” – “Азиа-1”
“ИФМИ-2” – “Истиқлол”
 Мазкур учрашувлар маълум сабабларга кўра бошқа кунга қолдирилди.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика