RU

Последние новости

17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:26Музаффар Музаффаров жамоаси билан тарихий натижа қайд этди   5 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  5 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  4 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  5 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3

Андижон вилоят футбол ассоциацияси “Болалар уйи”да байрам тадбири ташкил этди Новости

Андижон вилоят футбол ассоциацияси “Болалар уйи”да байрам тадбири ташкил этди

Андижон шаҳридаги "Болалар шаҳарчаси" юртимизда ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

Мазкур мажмуа 16 та замонавий уй-жой, футбол стадиони, ёпиқ сузиш ҳавзаси, бокс ва гимнастика заллари, ёзги амфитеатр ҳамда мусиқа залини ўзида мужассамлаштирган. Масканда 95 нафар тарбияланувчи таълим ва тарбия олади.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни олдидан Андижон вилоят футбол ассоциацияси муассасада байрамона руҳдаги хайрли тадбир ташкил этди. “Болалар шаҳарчаси”га ўз вақтида “Андижон” клуби ва Ўзбекистон терма жамоасида тўп сурган футболчи Бахтиёр Ҳамидуллаев, фахрий футболчи Раҳим Қодиров ва яна бир қатор миллионлар ўйини фидойилари ташриф буюришди.


“Болалар шаҳарчаси”даги тарбияланувчилардан ташкил топган икки жамоага Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Раҳим Қодировлар мураббий сифатида бош бўлиб, майдонга олиб тушишди. Ёш футболчилар ўз мухлисларининг олқишларига сабаб бўладиган даражадаги ўйин кўрсатдилар.

Баҳс якунига етгач, байрам давом этди. Маскан бадиий ҳаваскорлари йиғилганларга қўшиқ ва рақслардан иборат ўз дастурини намойиш қилдилар.

Футбол учрашувида иштирок этган ҳар бир ёш футболчига вилоят футбол ассоциациасининг дипломлари ва турли спорт анжомларидан иборат совғалар топширилди.

“Болаларни футболга бўлган қизиқишини кўриб мазкур масканда ушбу спорт тури бўйича мунтазам иш олиб борувчи тўгарак ташкил қилганмиз”, - дейди вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов. – Мазкур тўгаракда таълим муассасасининг ўттиздан зиёд тарбияланувчилари футбол сирларини ўрганмоқда. Умид қиламизки, келажакда улар орасида машҳур футболчилар чиқади”.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика