"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди
22 сен 08:22
Новости
"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди
"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси Евгений Макаренко билан шартнома имзолади.
34 ёшли футболчи андижонликлар сафида фақатгина ОЧЛ 2 мусобақасида иштирок эриш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев ўзининг телеграм каналида хабар берди.
Маълумот учун, Евгений Макаренко январ ойидан бери жамоасиз ҳисобланади. Ярим ҳимоячи фаолияти давомида "Динамо Киев", "Андерлехт", "Ордабаси" каби жамаоаларда тўп сурган. У миллий терма жамоаси сафида 15 та учрашувда майдонга тушган.
Украиналик ярим ҳимоячи фаолияти давомида Украина ва Қозоғистон чемпионатларида зафар қучган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии