“Андижон-Турон” футзал жамоаси назорат учрашуви ўтказди
15 янв 2018 16:30
Новости
“Андижон-Турон” футзал жамоаси назорат учрашуви ўтказди
Жамоанинг ўқув-йиғинига собиқ футзалчилар Хайрулло Тожибоев ва Шавкат Муҳитдинов бошчилик қилмоқда. Таркибда асосан ёш футзалчилар эканлигини айтиш лозим. “Андижон-Турон” ўтган ҳафта ўз уйида “Навбаҳор” футзал жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди. Қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтган баҳсда наманганликлар 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу синов-назорат ўйини орқали мураббийлар таркибдаги футзалчиларнинг имкониятларини кўздан кечирди. Мураббий Хайрулло Тожибоев тайёргарлик ҳақида қисқача шундай деди: - 10 январдан янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлаганмиз. Ҳозирча кунига бир маҳалдан машғулот олиб борилмоқда. Таркибда асосан ёшлар эканлигини айтиш лозим. Уларни тарбиялаб борамиз ва курашчан жамоа шакллантиришга харакат қиламиз. “Андижон” футбол клуби раҳбарияти томонидан футзал жамоасига жиддий эътибор қаратилмоқда ва бизни қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорчилик билдираман.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии