"Андижон" тарихда илк бор "Пахтакор"ни Тошкентда енгди
13 апр 2025 20:32
Новости
"Андижон" тарихда илк бор "Пахтакор"ни Тошкентда енгди
Суперлига 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Андижон" қарама-қаршилиги ниҳоясига етди.
Унда "бургутлар" сафарда "шерлар"ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Эътиборлиси, "Андижон" ўз тарихида биринчи марта Тошкентда "Пахтакор"ни ютишни уддалади.
Бундан ташқари, "Андижон" 26 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор" дарвозасига 3 марта йўл топди. Андижонликлар охирги марта 1999 йилги Олий лига иккинчи даврасида "Пахтакор" дарвозасига 3 та тўп киритишга эришганди (3:3).
Маълумот учун, бугунги баҳсдан кейин "Андижон" 9 очко билан 4-ўринга чиқиб олган бўлса, "Пахтакор" 3 очко билан 13-поғонадан жой олди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии