RU

Последние новости

19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  0 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  3 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  2 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  5 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  8 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2

“Андижон” раҳбариятида ўзгариш юз берди Новости

“Андижон” раҳбариятида ўзгариш юз берди

Бугун “Андижон” футбол клуби қароргоҳида жамоа аъзолари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишни Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Нишонов олиб борди. Йиғилишдан кўзланган мақсад клуб раҳбариятида юз берган ўзгаришни маълум қилиш эди. Бунгача клуб вице-прездиенти сифатида ишлаб келган Маъруфжон Абдисоломов ўз аризасига биноан истеъфога чиққани ўқиб эшиттирилди. Эндиликда ушбу лавозимда Жаҳонгир Мадихонов фаолият олиб борадиган бўлди. 2002 йилдан буён шаҳардаги “Наврўз” стадионида директор сифатида меҳнат қилиб келаётган Жаҳонгир Шавкатович илгари ҳам клубда бошқа лавозимда ишлаганди. Янги мавсумдан энди Мадихоновнинг ўзи клубни бошқарадиган бўлди.

Клуб қароргоҳида бўлиб ўтган йиғилишда мураббийлардан Виталий Легай, Расул Раҳмонов ва ўндан зиёд футболчилар ҳамда клуб ишчи ходимлари қатнашиб, ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Йиғилишда клубнинг янги раҳбари сўз олиб, масъулиятли вазифани қабул қилиб олганини ва имкон қадар маҳаллий футболчиларга эътибор қаратган холда, жамоани энг аввало кучлилар сафига қайтаришни ҳамда раҳбарият, мухлислар томонидан бўлаётган ишончни оқлаш учун ишга жиддий ёндошишини билдириб ўтди.

Йиғилиш сўнггида раҳбарият ва мураббийлар ўзаро маслаҳатлашган ҳолда “Андижон”нинг навбатдаги йиғини 5 январь кунидан бошлаб ташкил этилиши маълум қилинди.



Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика