RU

Последние новости

23:10Италия - Исроил баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  1 23:06Бельгия - Франция. Асосий таркибда кимлар бор?  0 23:03Германия - Нидерландия. Таркиблар билан танишинг  1 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  4 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0 18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  10 18:39Аббос Файзуллаев - ЦСКАнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси  6 18:22ЎФА ходими: Файзуллаев эртанги ўйинга тайёр   11 17:43Роналду "Барселона" футболчиси билан ҳазиллашди  8 17:25"Барселона" раҳбарияти Хавидан iPhone ва iPad'ларни қайтаришни сўрамоқда  18

andijon-pfc.uz: Азамат Абдураимов "Андижон"дан кетгани йўқ Новости

andijon-pfc.uz: Азамат Абдураимов "Андижон"дан кетгани йўқ

Бугун турли интернет сайтларида “Андижон” жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов истеъфога чиқарилгани ва унинг ўрнига Нўъмон Ҳасанов таклиф этилгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди.
Аввало шуни айтиб ўтамизки, бу маълумотлар асоссиз бўлиб “Андижон” жамоасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. “Локомотив” билан бўлган ўйиндан кейин футболчилар бугун клуб қароргоҳига йиғилишди ва айни пайтда машғулотларни бош мураббий Азамат Абдураимовнинг ўзи ёрдамчилари билан биргаликда ўтказмоқда. Бундан кўриниб турибдики, Абдураимов жамоадан кетгани йўқ.

Тўғри, “Андижон” учун мавсум муваффақиятли бошлангани йўқ. Албатта, кетма-кет мағлубиятлар ҳеч кимга ёқмайди. Лекин Абдураимов ва мураббийлар штаби вазиятни ижобий тарафга ўзгартиришга бор кучлари билан ҳаракат қилишмоқда. Шу боис “Бухоро”га қарши ўйинга жамоа жиддий суръатда тайёргарликка киришди. Тўғри, жамоа мағлубиятга учраса, биринчи навбатда мураббий айбдор саналади. 5-турда “Динамо” жамоаси билан бўлган учрашувдан кейин йиғилиш ўтказилди. Унда Абдураимов бош мураббийнинг ишидан қониқишаётгани ёки қониқиш ҳосил қилишмаётганини футболчилардан очиқ сўраганди. Барча футболчилар бош мураббийга ишонишларини ва ҳаммаси яхши бўлишини айтишган.

Албатта, мухлислар севимли жамоаларидан фақат ғалаба кутишади. Ишонамизки, “Бухоро” билан бўладиган ўйинда “Андижон” футболчилари ишқибозларни хурсанд этишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика