RU

Последние новости

23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  0 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  1 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  9 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  40 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  8 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1

"Андижон": "Обод"га қарши ўйинга тайёргарлик давом этмоқда Новости

"Андижон": "Обод"га қарши ўйинга тайёргарлик давом этмоқда

Теги :  АндижонОбод
ФИФА кунлари муносабати билан миллий чемпионатимизда юзага келган қисқа муддатли танаффусда "Андижон" навбатдаги тур ўйинга тайёргарликни ўз қароргоҳида олиб бормоқда.
“Бунёдкор”га қарши баҳсдан сўнг футболчиларга бир неча кунлик таътил берилганди ва режага кўра сешанба кунидан жамоа аъзолари клуб қароргоҳида йиғилиб, машғулотларга киришди.

Бугун “Андижон” синов-назорат учрашувида майдонга тушди. Рақиб Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бўлди. Ушбу ўйин орқали мураббийлар таркибдаги футболчиларни навбатдаги расмий ва шу билан бирга муҳим баҳс олдидан имкониятларини кўздан кечириб олди.

Фарғона шаҳридаги Киргули мавзесида жойлашган “Нефтчи СК” стадионида кечган баҳсда нурсиз дуранг қайд этилди. Мазкур учрашувда мураббийлар ўринбосарлар таркибида ўзини ижобий томондан кўрсатишга эришган Артур Маматказин, Шохруҳ Эргашев, Жаҳонгир Мақсудов ҳамда Аброр Комиловга ҳам имконият бериб, синовдан ўтказди.

Эртадан яна машғулотлар давом этади ва “Обод”га қарши баҳсга сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика