RU

Последние новости

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  1 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  8 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

“Андижон” назорат учрашувида Қозоғистон клубини мағлуб этди Новости

“Андижон” назорат учрашувида Қозоғистон клубини мағлуб этди

Теги :  Андижон
Бўлажак мавсумга астойдил тайёргарлик олиб бораётган андижонликлар айни дамда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Элдор Сакаев бошқарувидаги “бургутлар” машғулотлар билан бирга кун-ора назорат учрашувларида майдонга тушмоқда. Хусусан бугун “Андижон” пойтахтдаги “Обод” стадионида Қозоғистоннинг “Махтаорол” жамоаси билан беллашди.  

Ўйинда “Андижон” мураббийлар штаби таркибдаги ўйинчиларни яна бир кўздан кечириб, синовдан ўтказганлигини айтиш лозим. Баҳснинг дастлабки таймида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса захирадан майдонга тушган Маъруфжон Зокиржонов яратилган вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди – 1:0.

Гарчи қолган дақиқаларда гол уриш имконияти бўлсада, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.  

Шу тариқа “Андижон” навбатдаги назорат учрашувида ғалаба қозонди.
 
“Андижон”нинг бошланғич таркиби қуйидагича кўринишда бўлди:
Муҳиддин Худоёров, Артур Маматказин, Сирож Ҳамроев, Ислом Иномов, Миршоҳид Олимов, Маъруф Муродов, Суннат Абдуллажонов, Обид Ҳакимов, Иброҳим Отахонов, Элдор Бойматов, Алишер Абдувоҳидов.  

Иккинчи бўлимда тушганлар: Алибек Туробов, Миржалол Ражабов, Зийнатилло Икромжонов, Бахтиёр Қосимов, Усмонали Исмоналиев, Вусол Магеррамов, Жаҳонгир Маҳсудов.  
 
Жамоа таркибига янги футболчиларнинг келиб-қўшилиши давом этмоқда. Куни-кеча “Обод”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Обид Ҳакимов “Андижон” сафига қўшилди. Селекция ишлари тўхтагани йўқ ва ҳозирги кунда мураббийлар яна айрим футболчилар билан музокара олиб бормоқда.      
 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика