RU

Последние новости

15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  0 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  8 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  10 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  34

"Андижон" - "Навбаҳор". Ўйин атрофидаги воқеъликлар Новости

"Андижон" - "Навбаҳор". Ўйин атрофидаги воқеъликлар

Хабарингиз бор, кеча Суперлига 3-тури доирасида "Андижон" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди.

Ушбу учрашув натижаси ҳақида барчангизнинг хабарингиз бор албатта.Келинг, бугун сизлар билан мана шу ўйин атрофида юз берган воқеъликларни кўриб чиқамиз.

Доимгидек, учрашувни ёритиб бориш учун Андижон шаҳри томон йўлга отландик.

Вилоятга кириб борар эканмиз, дастлаб бизни мана шу сурат қарши олди.



Кейинроқ Андижон шаҳрига кираётганимизда ушбу манзарага гувоҳ бўлдик. Демак биз Андижонга етиб келганлигимизни ҳис қилдик.


"Андижон" жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган "Соғлом авлод" ўйингоҳига етиб келганимизда мухлислар ташрифи аллақачон бошланган, сал нарироқда эса чипта сотиб олиш учун бир талай мухлислар бор эди.


Бу орада автомобилларга ўрнатилган махсус байроқлар билан "Навбаҳор" мухлислари ўйингоҳга етиб келишди.



Бу "Соғлом авлод" ўйингоҳига киришимиз биланоқ олинган сурат. Майдон ҳолати ажойиб даражада, тўплар ҳам ўйинга тайёр ҳолатда турибди.



Меҳмон жамоа мухлислари ўзлари учун ажратилган секторларни тўлдириб боришмоқда.



Бу эса "Навбаҳор" мухлисларига сездирмасдан олинган сурат.




Бу эса "Андижон" фан клуби аъзоларига сездирмай олишга олишга уриниб кўрилган сурат. Бир икки нафар мухлис ва тартиб посбони барибир сезиб қолди.



Айни дамда жароҳатини даволаётган Абдужамол Исроилов ҳам жамоасини қўллаб-қувватлаш учун "Соғлом авлод" ўйингоҳига етиб келибди. Имкониятдан фойдаланиб "Нефтчи" матбуот хизмати вакили Баҳодир Эргашев билан бирга суратга туширдик.


Юқоридаги икки суратлар эса ўзингизни ёки танишларингиз топинг деб номланади. Қидириб кўринг, балки топарсиз, узоқ масофадан туриб олинган кадрлар.



Бу мухлисларни ўтган гал Намангандаги учрашувда ҳам суратга олгандик, илтимос қилишди, яна олдик, шундай давом этса машҳур бўлиб кетишадиган кўринади.



Водий дербисини томоша қилиш учун ўйингоҳга "Қўқон-1912" матбуот хизмати вакили Акрамжон Мамадалиев, таниқли журналист Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли ва юқорида ҳам айтганимиздек "Нефтчи" матбуот котиби Баҳодир Эргашевлар етиб келишибди.


Бу орада "Андижон" жамоасининг жорий мавсумда ўз майдонидаги илк учрашувининг очилиш маросимига тайёргарлик ишлари давом эттирилаётган эди.


Ўз навбатида ҳар икки жамоа вакиллари чигалёзди машғулотларни олиб боришди.



Ўйиндан олдин таниқли санъаткорлар ва ёш спортчиларнинг чиқишлари мухлислар кайфиятини янада кўтарилишига замин яратди.


Ниҳоят мухлислар олқишлари остида ҳар икки жамоа вакиллари майдонга тушиб келишди. Учрашувдан олдин расмий шахслар иштирокида Андижонда катта футбол мавсумининг очилиш маросими ташкил этилди.



Очилиш маросимидан сўнг "Соғлом авлод" ўйингоҳи узра Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.



Мазкур тур доирасидаги барча учрашувлар Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган бир дақиқалик сукут билан билан бошланди, кеча ҳам ушбу анъана давом эттирилди. "Андижон" фан клуби вакилларига яхшилаб разм солсангиз, улар Мирабор Зуфарович хотирасига бағишлаб махсус баннер тайёрлашганлигини кўрасиз.



Ўйиндан олдин "Навбаҳор" вакилларини узоқ масофадан туриб суратга олишга муваффақ бўлдик. "Андижон" жамоаси вакилларига эса улгурмай қолдик, биз қатори сиз суратда кўриб турган фотографлар ҳам.


Ниҳоят орзиқиб кутилган учрашув старт олди.


Бўлимлар орасидаги танаффус вақтида "Андижон" футбол клуби вакиллари томонидан "Омадли мухлис" акцияси ташкил этилди ва ғолиб бўлган мухлислар турли хил қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Юқорида ҳам айтиб ўтдик, кеча бўлиб ўтган водий дербисида қайд этилган натижадан хабар топиб улгурдингиз. Шу боис ўйин хусусида тўхталиб ўтирмадик.

Умид қиламизки, ушбу фотомақола орқали "Андижон" - "Навбаҳор" учрашуви атрофида юз берган воқеъликлар ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлдингиз. Эътиборингиз учун барчангизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз.



Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика