RU

Последние новости

23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 0:0 (матнли трансляция)  29 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  124 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

“Андижон” Кумиков бошчилигида Янгиерда йиғинга киришди ва ўйин ҳам ўтказди Новости

“Андижон” Кумиков бошчилигида Янгиерда йиғинга киришди ва ўйин ҳам ўтказди

Коронавирус пандемияси туфайли юртимизда футбол учрашувлари ҳамда машғулотлар вақтинча 15 март куни тўхтатилган эди.

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Андижон” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин, барча жамоалар сингари “Андижон” жамоаси ҳам карантирга йўл олган эди. Орадан маълум муддат ўтгач, ЎзПФЛ Суперлига жамоаларига машғулот ўтказиш учун расман рухсат берди.

Виктор Кумиков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси аъзолари ўтган куни Янгиер шаҳрига тўпланишди. Машғулотларни бошлашдан олдин клуб раҳбарият, мураббийлар штаби ҳамда футболчилар ўртасидаги йиғилиш бўлиб ўтди ва унда клуб раҳбарияти футболчилардан карантин қоидаларига жиддий амал қилишларини талаб қилди.

Сўнгра, “Андижон” жамоаси янги бош мураббий Виктор Кумиков қўл остидаги расмий биринчи машғулотларини ўтказди.

“Андижон” жамоаси икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро назорат учрашувини ўтказди.

Унда Виктор Кумиков таркибни қуйидагича танлади:

“Кўклар”:
Ислом Абдуллаев, Усмонали Исмоналиев, Дмитро Зозуля, Хушнуд Авилов, Азамат Исроилов, Жамшид Ҳасанов, Фарҳод Бекмуратов, Абдуллоҳ Олимов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Сирож Мелиев, Артём Литвяков.

“Яшиллар”: Арслан Ахроров, Асилбек Азизов, Нодир Мавлонов, Эммануэль Аривачукву, Фарҳод Мираҳматов, Жаҳонгир Абдумўминов, Бахтиёр Қосимов, Ибэ Окоро, Дониёр Абдуманнопов, Тимур Усманов, Муҳаммад Йўлдошев.

Ушбу назорат учрашувида “Кўклар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Киритилган голларга Абдуллоҳ Олимов ва Фарҳод Бекмуратов муаллифлик қилишди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика