RU

Последние новости

09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  1 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  1 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  15 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  3 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  9 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  5 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2

"Андижон" клуби вакиллари Шаҳриҳонга бориб, фахрий футболчи ҳолидан хабар олди Новости

"Андижон" клуби вакиллари Шаҳриҳонга бориб, фахрий футболчи ҳолидан хабар олди

"Андижон" клуби бош директори Улуғбек Мирзаевнинг топшириғи ва кўрсатмасига биноан ҳолидан хабар олувчи фахрийлар рўйхати шакллантирилди.

"Бунда қаровсиз қолаётган, меҳрга муҳтож бўлганлари инобатга олинди.

Улар учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланди. Шунингдек, ҳар бири учун моддий таъминот ҳам унутиб қўйилгани йўқ. 

Фахрийларни йўқлашда "Андижон" клуби вакили Абдулҳафиз Абдулҳамидовга "Андижон" футболида узоқ йиллар тўп тепган, мухлисларимизга яхши таниш бўлган фахрийлардан бири Ориф Маматказин ҳамроҳлик қилди.



Дастлабки манзил сифатида Шаҳрихонга бордик. У ерда фахрий футболчи – Аббос Турғунов бор. Айниқса, бу инсонни ёши улуғ мухлислар жуда яхши эслашади. Кўплаб шогирдларининг устози. Ҳаётини футболга бағишлаган. Андижон футболида ўзига хос ном қолдирган. Аббос акани тумандаги спорт мактабидан топдик. Суриштирганимизда, у кишини ўша ерда дейишди.


Айтилган жойга етиб борганимизда, янги йил арафасида байрам дастурхони ёзилган экан. "Андижон" клуби томонидан тайёрлаб қўйилган совға-саломлар тўпланганларнинг олдида, ширин хотиралар эсланган ҳолда, илиқ фикрлар айтилиб, Аббос Турғуновга топширилди. 

Албатта, бундай эътибордан у кишининг кайфияти янада кўтарилди ва ўз миннатдорчилигини изҳор қилди", – дейилади хабарда.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика