RU

Последние новости

19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:0 (матнли транлсяция)  13 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  65 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  8 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  14 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  52 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4

"Андижон" клуби раҳбарияти ва мухлислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди Новости

"Андижон" клуби раҳбарияти ва мухлислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Теги :  "Андижон"
Унда Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов, “Андижон” футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ва жамоанинг персонал ходимлари иштирок этди.

"Олдин хабар бериб ўтганимиздек, “Андижон” жамоамиз раҳбарияти билан мухлислар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов, “Андижон” футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ва жамоанинг персонал ходимлари иштирок этдилар. 

Маълумки, Ўзбекистон бўйича энг ашаддий ва жонкуяр ишқибозлар айнан “Андижон” фанатлари ҳисобланади. Айниқса, ўйин давомида жамоамизни қўллаб-қувватлашда уларнинг ижодкорлиги, мухлислик даражаси жуда баланд. Шунинг учун улар нафақат ўйинда, балки ўйиндан ташқари ҳолатда ҳам жамоамизни қўллаб-қувватлаб, ҳамма вақт “Андижон” учун қайғуриб келишади. 

Клуб раҳбарияти билан мухлислар ўртасида учрашув ташкил этилиши ҳам бежиз эмас, аслида. “Бобур Арена”даги мулоқот очиқ ва шаффофлик руҳи асосида ўтказилди ва унда ишқибозлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни олдилар. 

Шунингдек, мазкур учрашув самимий ва дўстона алоқаларга асосланган ҳолда бўлиб ўтди. Ўтган вақт давомида жонкуяр ишқибозларимизни қизиқтираётган ва жавоб излаётган саволлари йиғилиб қолганлиги учун ҳам мазкур учрашув уюштирилди. 

Масалан, жамоамизга бу йил таклиф қилинган албаниялик ҳужумчи Рубин Хебай ўз голлари ва ўйинлари билан қандай даражадаги футболчи эканлигини кўрсатяпти ва мухлисларнинг меҳрини қозонишга улгурди. Тўпурарлар орасида бораётгани сабабли охирги пайтларда Хебайга Суперлиганинг бошқа клублари қизиқиш билан қараётгани тўғрисида гап-сўзлар тарқалди. Ишқибозлар эса бу борада анча хавотирга тушиб қолишгани сабабли клуб бош директорига албаниялик легионер масаласида савол билан мурожаат қилдилар. 

Улуғбек Мирзаев Хебайни “Андижон” билан амалда 2 йиллик шартномаси борлигини ва бошқа клубга кетиш ҳақида гап-сўз йўқлигини айтди. Қолаверса, Хебайга вақти келиб хориж клубларидан яхши таклиф бўладиган бўлса, ана шунда "Андижон"  манфаатидан келиб чиқиб, ундан даромад топиш учунгина хорижга трансфер қилиниши мумкинлиги ҳам қўшимча қилиб ўтилди. Айни пайтда албаниялик легионернинг ўзи ҳам “Андижон”га мослашиб олганини ва бу ердаги фаолиятидан мамнунлигини яширмаяпти. Шундай экан, Хебай масаласида ортиқча гап-сўзга ҳожат йўқ.

Бундан ташқари, молиявий масалалар бўйича ҳам саволлар бўлди. Ҳозирда аксарият клубларда бу каби қийинчиликлар йўқ эмас.  Чунки қайсидир футбол клубини молиялаштириш осон жараён ҳисобланмайди. 

“Андижон”да ҳам бу борада ўзига яраша муаммолар бор. Лекин бу вақтинчалик ҳолат. Негаки, яқинда клубга “Ўзавтосаноат” АЖ бош ҳомий сифатида бириктирилган ва тез орада расман молиялаштириш бошланади. Бу хусусида клуб бош директори мухлисларга маълум қилди. Мавжуд қарздорлик эса шубҳасиз бартараф этилади.

Умуман олганда, учрашувда жуда кўплаб мухлислар қатнашишди ҳамда барчага муҳим бўлган, долзарб масалаларга ойдинлик киритилди. 

Шу билан бирга "Бобур Арена" стадионидаги ишлар ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмаяпти. Янги чим ўрнатилгани, майдон сифати эндиликда ҳавас қиладиган даражага келтирилгани эътиборга молик. Прожектор масаласида ҳам ишлар амалга оширилмоқда. Ишқибозлар бу борада ҳам ўзлари учун қўшимча маълумотларга эга бўлдилар. Жамоамизнинг ўз стадионига қайтишини ҳамма интиқлик билан кутаётгани рост. Барчаси тез орада бартараф этилиши учун амалий ишлар олиб бориляпти. 

“Андижон” клуби ҳар доим мухлислар учун, уларни ўз ғалабалари билан хурсанд қилиш мақсадида ўйнайди. Шунинг учун ҳам клуб ва мухлислар ўртасида бирдамлик, ҳамжиҳатлик ришталари ўрнатилган. Келгусида яна шундай учрашувлар ўтказишга келишиб олинди.

Олдинда эса жамоамизни 27 май санасида Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида водий дербиси доирасида Яйпаннинг “Турон” клубига қарши муҳим учрашув кутиб турибди. Жамоамизнинг бутун эътибори бўлажак баҳсга қаратилган. Ўз навбатида Ўзбекистонда 1-рақамли бўлган Нодирбек Тўйчиев бошчилигидаги жонкуяр фанатларимиз ижобий натижа кутишяпти ва улар бунга ҳақли. 

Шундай экан, 27 май куни бўлиб ўтадиган муҳим учрашувга барча мухлисларимизни чорлаб қоламиз. Зеро, сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз футболчиларимизга қўшимча куч бағишлайди", -дейилади клуб берган хабарда.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика