RU

Последние новости

10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  0 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  2 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  3 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  9 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  6 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  74 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65

"Андижон" иккига бўлиниб ўйин ўтказди Новости

"Андижон" иккига бўлиниб ўйин ўтказди

Теги :  Андижон
Олий лигада кичик танаффус юз бергани боис “Андижон” айни пайтда ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоамиз 21-турда ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилади.

Олий лигадаги танаффус натижасида 6 сентябрь куни “бургутлар” қўшни жамоа “Нефтчи”га қарши назорат учрашувини ташкил этишни режалаштиришганди. Бу ўйин “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо фарғоналиклар ўйинни бекор қилишди. Натижада Сергей Ковшов кеча икки томонлама ўйин ўтказиб футболчиларни синаб кўрди. Майдонда “Сариқлар” ва “Кўклар” куч синашишди. Бу баҳсда “Сариқлар” 4:1 ҳисобида устун келди. Иброҳим Отахонов ва Анвар Бердиев дублга эришишган бўлса, “кўклар”дан Лочин Солиев ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Биринчи бўлимда “Сариқлар” сафида ҳаракат қилган Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев ва Асқар Жадигеров иккинчи таймда “Кўклар” таркибида тўп суришди.   

 “Сариқлар” таркиби: Геннадий Мошняга, Иқбол Бобохонов, Жавлон Гусейнов, Даврон Турсунов, Асрор Раҳмонов, Иброҳим Отахонов, Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев, Асқар Жадигеров, Рустам Аъзамов, Анвар Бердиев.

“Кўклар” таркиби: Элдор Исабоев, Раҳим Қодиров, Тунсунбой Хусанов, Умрилло Рамозонов, Шохсултон Парпиев, Фарруҳ Мирзаев, Фарҳод Бекмуродов, Шукур Жумабоев, Абдулатиф Абдуқодиров, Абдумалик Абдуллаев, Лочин Солиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Хондамир Юлдашев, Хаял Исмоилов.

Голлар: И.Отахонов (2 та), А.Бердиев (2 та) – Л.Солиев.


“Андижон” клуби матбуот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика