RU

Последние новости

14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  4 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  4 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  78 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  12 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  6

“Андижон ИФМИ” Қозоғистондаги халқаро турнирда Новости

“Андижон ИФМИ” Қозоғистондаги халқаро турнирда

Айни дамда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида болалар ўртасида халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда.

Унда Андижон вилоятининг “Футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати” жамоаси ҳам бевосита иштирок этмоқда. 2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон жамоасидан ташқари Россия ва Қозоғистон давлатларидан ҳам жамоалар қатнашмоқда. 

Чемпионатда жами 12та жамоа икки гуруҳга бўлинган холда, ғолиблик учун курашмоқда. Маълумот учун “Андижон ИФМИ” жамоасига бош мураббий Шохрух Ишанов ва мураббий Лочин Гулдаев бошчилик қилмоқда. 

“Андижон ИФМИ” жамоаси ўрин олган гуруҳда “ЮКО”ФК, “Ордабаси”, “Сайрам футбол мактаби”, “БИК-академия” ҳамда “Локомотив-академия” жамоалари ўрин олган. 

Вакилларимиз турнирдаги иштирокини бошлаб юборди ва ҳозирча учта ўйин ўтказиб, шуладан иккитасида ғалаба ва битта баҳсни нурсиз дуранг билан якунлади. 

“БИК-академия” – “Андижон-ИФМИ” 0:0

“Андижон-ИФМИ” – “Сайрам-футбол мактаби” 2:1 

“Андижон-ИФМИ” – “ЮКО” ФК 2:0


“Андижон-ИФМИ” таркибида Қозоғистондаги халқаро турнирда қуйидаги футболчилар иштирок этмоқда:

Асилбек Тожиддинов, Файзулло Нурмуҳаммедов, Шохжаҳон Икромов, Абубакир Режабов, Абдусамат Ҳамиджонов, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Омад Турсуналиев, Фазлиддин Зуҳридинов, Раҳматилло Иззатуллаев, Б.Абдумамитов, Раҳматилло Каримов, Иззатилло Абдумаликов, Ўктам Абдумаликов, Р.Тўрабоев, Оятилло Нўмонов, Азизбек Усмонов, Ҳамидилло Каримов, Зайниддин Ҳамробоев.   

Эртага Шохрух Ишанов шогирдлари “Локомотив-академия” жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

21 октябрь куни эса “Ордабаси”га қарши майдонга тушади. Шу тариқа гуруҳдаги учрашувлар якунига етади. 

Айтиш лозимки, “Андижон-ИФМИ” жамоаси мазкур турнирда ўз олдига энг аввало гуруҳдан чиқиш вазифасини жорий этган.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика