RU

Последние новости

11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  2 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  2 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  1 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0

«Андижон» - «Динамо»: Самарқанд клуби 5 йиллик нохуш анъанани буза оладими? Новости

«Андижон» - «Динамо»: Самарқанд клуби 5 йиллик нохуш анъанани буза оладими?

Суперлига 7-тури доирасидаги эътиборли қарама-қаршилик Андижонда ўтади.

Жорий мавсум дебютантлари саналмиш «Андижон» ва «Динамо» клублари Суперлига доирасида илк марта учрашишади. Охирги турда дуранг қайд этган икки жамоа ҳам ушбу баҳсда фақат ғалабани кўзлаши аниқ.

Хусусан, “Динамо” жамоаси тур безагига айланган Самарқандда “Навбаҳор”га қарши кечган шиддатли ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этган бўлса, “Андижон” Термизда “Сурхон” билан 0:0 ҳисобга рози бўлди.

“Соғлом Авлод” стадионида ўтадиган “Андижон” – “Динамо” учрашувида аншлаг кузатилиши мумкин. Шу куни Андижонга “Динамо”ни қўллаб-қувватлаш учун Самарқанддан ҳам кўҳна шаҳарлик ишқибозлар ташрифи кутилмоқда.

Суперлига. 7-тур.
5 май (якшанба)
“АНДИЖОН” – “ДИНАМО”
Ўйин бошланиш вақти
: 17:20
ТВ-трансляция:
«Спорт» ТВ (жонли эфир)


Жорий мавсумда…

Ушбу мавсумда Элдор Сакаев қўл остидаги “Андижон” жамоаси 6 ўйиндан кейин 1 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият билан 6 очко жамғариб, 10-поғонани банд этиб турган бўлса, Даврон Файзиев бошқарувидаги “Динамо” клуби 6 ўйиндан кейин 2 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият билан 8 очко жамғарган ҳолда 7-ўринни банд этиб турибди. 7-турдаги ғалаба икки жамоадан бирини турнир жадвалидаги ҳолатини анча яхшиланишига ёрдам беради.



“Динамо”нинг ўтказган ўйинлари:
1-тур. “Динамо” – “Насаф” – 1:1
2-тур. “Сурхон” – “Динамо” – 1:0
3-тур. “Динамо” – “Металлург” – 2:1
4-тур. “Динамо” – “Сўғдиёна” – 1:0
5-тур. “Пахтакор” – “Динамо” – 2:0
6-тур. “Динамо” – “Навбаҳор” – 2:2

“Андижон”нинг ўтказган ўйинлари:

1-тур. “Қизилқум” – “Андижон” – 1:1
2-тур. “Қўқон-1912” – “Андижон” – 0:0
3-тур. “Локомотив” – “Андижон” – 4:0
4-тур. “Бунёдкор” – “Андижон” – 1:0
5-тур. “Андижон” – “Насаф” – 3:1
6-тур. “Сурхон” – “Андижон” – 0:0

Таркибда йўқотишлар борми?

Таркиб борасида Элдор Сакаевда муаммо йўқ, Даврон Файзиев эса асосий таркиб марказий ҳимоячиси саналмиш Ҳакимхон Аъламхонов ўрнини захирадан тўлдириши талаб этилади. Ҳимоячи “Навбаҳор”га қарши учрашувда чемпионатдаги 4-сариқ карточкасини олиб, битта ўйинлик дисквалификацияга учраган.

Андижонликлар сафида Ойбек Қиличев эҳтиёт бўлиб ўйнашига тўғри келади. Айни дамда 3-сариқ карточкаси бўлган Қиличев, “Динамо”га қарши ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилса, навбатдаги учрашувга дисквалификацияга учрайди.

Айни дамда андижонликлар таркибида Рўзимбой Аҳмедов 2 та гол уриб жамоа тўпурари бўлиб турган бўлса, “Динамо”да Қадамбой Нурметовнинг ҳисобида ҳам шунча гол бор.

Эски танишлар…


Ҳар икки жамоа таркибида ҳам бир қатор футболчилар борки, улар аввал рақиб жамоа сафида тўп суришган. Хусусан, “Андижон” таркибидаги Илдар Маматказин (2014-15 йиллар), Рўзимбой Аҳмедов (2012-13), Сардор Сулаймонов (2017) каби футболчилар “Динамо” шарафини ҳимоя қилишган.

“Динамо” таркибидаги Қадамбой Нурметов, Сирож Ҳамроев, Обид Ҳакимовлар эса аввалги йилларда “Андижон” жамоасида фаолият юритишган.

Андижан

Аброр Хусинов - 16', Шахзод Убайдуллаев - 45'

Суперлига. Тур 7

05/05/2019, 17:20

2
:
2
Завершен

Динамо

Шохрух Абдурахмонов - 6', Миркомил Локаев - 87'

45'
90'
10'  Дильшод Рахматуллаев (Асрор Гафуров)
16'  Аброр Хусинов
16'  Абдулло Олимов
38'  Рузимбай Ахмедов
45'  Шахзод Убайдуллаев
45'  Рузимбай Ахмедов
6'  Шохрух Абдурахмонов
52'  Кадамбой Нурметов
87'  Миркомил Локаев


Ўзаро ўйинларда устунлик кимда?


“Андижон” ва “Динамо” Олий Лига тарихида 40 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14 тасида андижонликлар ғолиб бўлишган. 8 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар Олий Лигада “Андижон”ни 18 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 62 та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 51 та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 50 очко ишлаб олишган бўлса, “Арслонлар” 62 очкони қўлга кирита олишган. “Динамо”нинг Олий Лигада “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. “Андижон”нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1га тенг.



Андижонда ўтган ўзаро сўнгги учрашувлар:

Про-Лига
05.10.2018 «Андижон» - «Динамо» 1:0
18.05.2018 «Андижон» - «Динамо» 3:1
2017 йил – «Андижон» қуйи лигада.
2016 йил – «Динамо» қуйи лигада.

Олий Лига
26.10.2015 «Андижон» - «Динамо» 1:1
12.04.2014 «Андижон» - «Динамо» 2:3
2013 йил – “Андижон” қуйи лигада.
14.04.2012 «Андижон» - «Динамо» 0:3
25.08.2011 «Андижон» - «Динамо» 2:0
14.08.2010 «Андижон» - «Динамо» 1:0
03.10.2009 «Андижон» - «Динамо» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт…

“Динамо” жамоаси сўнгги марта бундан беш йил аввал - 2014 йилда Андижондан ғалаба билан қайтган. Ўшанда Абдулла Набиев ва Санъат Шиховнинг 85 ва 90+3-дақиқадаги “дубли” “Динамо”нинг Андижондан ғалаба билан қайтишига сабаб бўлганди. Кўрамиз, бу сафар Самарқанд клуби Андижондаги 5 йиллик ғалабасиз нохуш анъанасига барҳам бера олармикан?

“Динамо” клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика