RU

Последние новости

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  7 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  2 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  108 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

«Андижон»: «Цементчи» билан ўйинга тайёргарлик бошланди Новости

«Андижон»: «Цементчи» билан ўйинга тайёргарлик бошланди

Хабарингиз бор, кеча «Андижон» биринчи лиганинг 5-турида «УзДонгЖу» жамоасини 2:0 ҳисобида таслим этиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

Энди навбатдаги турдаги рақибимиз - Қувасойнинг «Цементчи» жамоасидир. Абдумалик Ҳакимов бошчилигидаги ушбу жамоа айни дамда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Андижон» билан ўртадаги очколар фарқи иккитани ташкил этаётганини ҳам айтиш лозим. Қувасойликлар бугунгача 5та ўйин ўтказиб  юз фоизли натижа кўрсатиб келмоқда. Шу боис айтиш мумкинки, 26  апрель куни Қувасойда бўлиб ўтадиган «Цементчи» - «Андижон» учрашуви кескин ва муросасиз тарзда ўтиши турган гап. «Бургутлар» устози Виталий Легай кечаги ўйиндан сўнг футболчиларга дам бермади ва навбатдаги муҳим беллашувга тайёргарликка киришилди.

 Бугун эрталаб ўтказилган машғулотда мураббийлар айрим футболчилар билан тикланиш машғулотини олиб борган бўлса, қолганлар тўлиқ куч билан астойдил шуғулланди. Таркибда Абдукарим Муҳамедовдан бошқа йўқотишлар йўқ. Иқтидорли посбон «УзДонгЖу» билан ўйиндан олдинги машғулотда кутилмаганда оёғидан жарохат олиб, бир неча ойга сафдан чиқди. Қолган футболчиларимиз соппа-соғ ва улар бўлажак жиддий ўйинга жангавор тайёргарлик ва юқори кайфиятда дейиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, биринчи лиганинг ушбу марказий учрашуви 26 апрель, чоршанба куни Қувасой шаҳридаги «Цементчи» стадионида соат 16:30да бошланади. Ишқибозларимизни қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинга таклиф этиб қоламиз. Зеро, «Цементчи»га қарши учрашувда мухлислар далдаси жамоамиз учун муҳимдир. Шундай экан, биз сизларни стадионда кутамиз!


"Андижон" клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика