RU

Последние новости

07:27Суперлига. Бугун 10-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  1 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  1 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  33 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  54 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  16 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  88 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  3 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2

“Андижон”: Бугунги машғулотлар ҳақида Новости

“Андижон”: Бугунги машғулотлар ҳақида

Теги :  Андижон
Жамоамиз аъзолари бугун икки маҳал шуғулланди.

Машғулотлар “Бунёдкор” академиясига қарашли сунъий майдонларда ўтмоқда. Эрталаб мураббийлар штаби асосий урғуни футболчиларнинг жисмоний холатига қаратган бўлса, тушликдан сўнгги машғулотда тўп билан ишланди. Жамоа таркибига бугун Ғулом Ўрунов келиб қўшилди. Аввал хабар берганимиздек, ушбу футболчи жорий мавсумни “Андижон”да ўтказадиган бўлди. Ундан ташқари дарвозабон Акмал Турсунбоев ва ҳужумчи Алишер Шоғуломовни ҳам йиғинга келиб қўшилганини айтиш лозим. Турсунбоевни мухлисларимиз яхши билишса керак, 2013 йилги мавсумда “Андижон” дарвозасини қўриқлаганди. У хуқуқий жиҳатдан “Пахтакор” аъзоси ҳисобланади. Алишер Шоғуломов эса охирги пайтларда “Бухоро” йиғинида иштирок этиб келаётганди. Ушбу футболчи илгари Бахтиёр Ашурматов қўли остида “Гулистон”да ўйнаганини эслатиш жоиз. Шу боис мураббий унинг имкониятини яхши билади. Агарда ушбу футболчилар билан клуб ўзаро келишувга эришса, жорий мавсумни "Андижон"да ўтказишади. 

Бунгача “Андижон” йиғинида бўлган ва ўтган мавсум “УзДонгЖу” шарафини ҳимоя қилган Шохруҳ Эргашев, Акбар Ходжаев ва Бекзод Ғозиев жамоа билан хайрлашди. Қолаверса “Қизилқум”дан таклиф этилган Фарруҳ Ҳайдаров ҳам эндиликда ўзига янги жамоа топиши мумкин. Ушбу футболчиларнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз. Селекция ишлари давом этмоқда. Яқин кунларда таркибга яна янги футболчилар келиб қўшилиши мумкин. 


"Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика