RU

Последние новости

01:56А Серия. "Милан", "Ювентус" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Аталанта" эса ўз уйида "Лечче"ни енга олмади  3 01:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик"  2 00:24Элит ОЧЛ. "Кавасаки Фронтале" қўшимча бўлимларда "Ал Садд"ни мағлуб этиб, Саудия Арабистони жамоаларидан иборат бўлган ярим финал босқичига йўл олди  10 23:54Гвардиола яна Англия Кубоги тўпини танқид қилди: "Иккала жамоага ҳам уни назорат қилиш қийин бўлди. У жуда тез"  2 23:12Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"  2 23:06РПЛ. "Рубин" Руслан Безруковнинг дубли эвазига иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  6 22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  39 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  37 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  25 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2

"Андижон": Айрим футболчилар билан хайрлашдик Новости

"Андижон": Айрим футболчилар билан хайрлашдик

«Андижон» куни-кеча давралар оралиғидаги биринчи синов-назорат учрашувини ўтказди.

Спарринг-рақиб сифатида «УзДонгЖу» жамоаси танланди. Гарчи ўйин ўртоқлик мақомини олган бўлсада, дербига хос тарзда, муросасиз курашларга бой кечди. Қизиқарли кечган баҳсда «УзДонгЖу» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни «Андижон» таркибида асосан кўрикда бўлиб турган ёшлар харакат қилди. Эътиборлиси вилоят дербисини ҳар икки жамоа мураббийлари битта ўриндиқда кузатиб борди ва ўзига керакли хулосаларни чиқариб олишди дейиш мумкин. Учрашув Бўстон даҳасидаги «БЎФМ» стадионида ўтди. Андижонлик ишқибозлар катта футболни анча соғиниб қолишганини, уларнинг стадион трибунасини тўлдириб ўтиришганидан билиб олиш қийин эмасди.


Усмон Тошев мазкур баҳсдан кейин айрим футболчилар билан хайрлашишга қарор қилди. Хусусан Баракатилло Исроилов, Аҳрор Ўктамов, Мансур Маҳсудов, Шаҳзод Каримов, Фаррух Шотурсунов, Акбар Ходжаев каби ўйинчилар билан дўстона равишда хайрлашилди. Эндиликда ушбу футболчилар ўзларига бошқа жамоа топиши мумкин. Улардан аввалроқ Кемран Наджафалиев билан Муҳаммадюсуф Абдумажидовнинг ҳам жамоа билан хайрлашгани аниқ бўлганди.

Шунингдек жамоа кўригида бўлган айрим ёшларга ҳам жавоб берилди.

«Андижон» матбуот хизмати.


Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика