Анчелотти Вараннинг қайтишига рози бўлди
22 дек 2023 20:16
Новости
Анчелотти Вараннинг қайтишига рози бўлди
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳимоячи Рафаэль Вараннинг жамоага қайтишига рози бўлди.
Эдер Милитао ва Давид Алабанинг жароҳати сабабли "Реал" айни дамда марказий ҳимоячи изламоқда. Қишки трансферлар ойнасига ҳали бироз вақт бўлгани учун клуб шошилмаяпти ва барча вариантларни синчковлик билан ўрганмоқда.
Айни дамда "Реал"га ўтиши мумкин бўлган ҳимоячилар қаторида Рафаэль Варан ҳам бор.
As маълумотига кўра, Карло Анчелотти францияликнинг жамоага қайтишидан хурсанд бўлади. Унинг қўл остида Варан 69 учрашувда "Реал" шарафини ҳимоя қилган.
Вараннинг "Реал"га қайтишидаги асосий муаммо маош бўлиши мумкин. Айни дамда Рафаэль МЮда йилига 15 млн евро маош олмоқда. "Реал"да эса бу сумма 8 млн еврога тенг бўлган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии