RU

Анчелотти "Реал"нинг янги форвардини мақтади Новости

Анчелотти "Реал"нинг янги форвардини мақтади

Мутахассис футболчидан мамнун.

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Хоселунинг ўйинига юқори баҳо берди.

"Бу йигит олдинда яхши ўйнайди, рақибга доим хавф туғдиради. У жамоага фойда келтиради. Хоселу муҳим позицияда ўйнайди, бизда бошқа бундай сифатга эга футболчилар йўқ. Бизга аввалги мавсумларда ана шундай футболчи етишмаётганди", – деди тажрибали мутахассис.

Хоселу ёзда ижара асосида "Эспаньол"дан "Реал"га ўтди. 33 ёшли ҳужумчи шу кунгача Ла Лигада 5 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика