RU

Анчелотти "Реал"нинг ҳакамлар ҳақидаги ролики борасида: "Айни дамда ЛаЛигада вазият ўзгача, нега - ҳаммамиз биламиз" Новости

Анчелотти "Реал"нинг ҳакамлар ҳақидаги ролики борасида: "Айни дамда ЛаЛигада вазият ўзгача, нега - ҳаммамиз биламиз"

Карло Анчелоттининг сўзларига кўра, агар у ҳакамлар ҳақида ҳақиқатни гапирса уни дисквалификация қилишади.

"Ҳакамларни биламан. Баъзида кўпроқ, баъзида аксинча. Агар мендан "Реал" ТВда ҳакамлар ҳақида кўрсатилган ролик ҳақида сўраётган бўлсангиз, сўз эркинлиги нималигини мендан яхши биласиз.

Ҳакамликни арбитрларга қолдираман. Ҳақиқат шундаки, ҳозир ЛаЛигада ўзгача ҳолат, нега - ҳаммамиз биламиз. Ҳаммаси ойдинлашмагунча бу муаммо давом этаверади.

Менда ҳакамлар ҳақида сўз эркинлиги йўқ. Агар ўйлганимни айтсам, мени четлатишади, камина эса ишлашни хоҳлайди" - дейди Анчелотти.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика