RU

Анчелотти Лунинни "Реал"нинг асосий дарвозабони қилишга қарор қилди Новости

Анчелотти Лунинни "Реал"нинг асосий дарвозабони қилишга қарор қилди

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти дарвозабон Андрей Лунинни жамоанинг асосий дарвозабони этиб тайинламоқчи.

Бу ҳақда AS хабар тарқатди.

Мутахассиснинг фикрича, 24 ёшли украиналик футболчи "Реал"нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа жароҳатидан сўнг "Челси"дан ижарага олинган испаниялик Кепа Аррисабалагадан яхшироқ ўйнамоқда.

Қайд этилишича, Луниннинг сэйвлар бўйича кўрсаткичи Аррисабалаганикидан яхшироқ – 86 га 77. 

Испания чемпионати доирасидаги "Бетис"га қарши ўйин (1:1) Анчелоттининг унга бўлган ишончини оширди.

Лунин жорий мавсум "Реал" таркибида 8 та ўйинда қатнашди ва шулардан 4 тасида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. 29 ёшли Аррисабалага ҳисобида эса 14 та ўйин ва 6 та ўтказиб юборилган гол бор.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика