RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Анчелотти Лоботкани олиб келишни хоҳлайди Новости

Анчелотти Лоботкани олиб келишни хоҳлайди

Анчелотти "Реал"га Лоботка билан шартнома имзолашни тавсия қилди.

Мадрид клуби бош мураббийи "Наполи" учун ўйнайдиган словакиялик футболчи Лоботкага қизиқиб қолди. Унинг Италия клуби билан шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган. 

26 ёшли футболчининг бозор қиймати 35,5 млн еврони ташкил этади. Бу нарх испан клуби учун ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. Чунки "қироллик клуби" одатда бундай маблағни истиқболи порлоқ ёш истеъдодларга сарфлайди.

Лоботка учун Ла Лига бегона эмас. У фаолияти давомида "Сельта" таркибида ҳам ҳаракатланган. Анчелотти матбуот анжуманларининг бирида ушбу мавсум учун таркибидан мамнун экани ва ҳеч қандай янги футболчи билан шартнома тузмасликларини айтган эди.

Станислав Лоботка "Наполи" билан келишувни 2027 йилгача чўзиши кутилмоқда. У Неаполь клубининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика