RU

Последние новости

17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  1 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  8 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  8 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1

Анчелотти “Ливерпуль” устидан қозонилган ғалабадан кейин: “Бахтлимиз, мамнунмиз” Новости

Анчелотти “Ливерпуль” устидан қозонилган ғалабадан кейин: “Бахтлимиз, мамнунмиз”

“Эвертон” бош мураббийи Карло Анчелотти АПЛ 25-турида “Ливерпуль” устидан (2:0) қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Жудаям бахтлимиз, барчасидан мамнунмиз. “Эвертон” узоқ вақтлардан буён “Энфилд”да ғалабага эришолмаётганди. Мухлисларга узоқ кутилган хурсандчиликни тақдим эта олдик.  Яхши ўйнадик, учрашув бошидан охирига қадар совуққонликни сақлаб қолдик, тинимсиз ҳаракат қилдик. Имкон бўлганди голлар урдик.

Учрашув бошида Ришарлисон ва Хамеснинг ажойиб комбинациясидан сўнг гол киритдик ва бу бизга кўпроқ ишонч бағишлади.

Жордан Пикфорд дарҳақиқат ишончли ўйнади. Қолаверса, ҳимоямиз ҳам бехато ҳаракат қилди. “Энфилд”га келаркансан, ҳимояланишга асосий эътиборни қаратишга мажбур бўласан. “Ливерпуль” ҳали ҳамон фантастик жамоа. 

Якунда биз уч очколик бўлдик. Дерби – алоҳида аҳамиятга эга баҳс. Энди биз ўз уйимизда ғалабага эришишимиз керак.  Бу мавсум “Гудисон Парк”да у қадар ишончли ўйнай олмаяпмиз”, дея италиялик мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика