Анчелотти Камавинганинг "Реал"даги истиқболига баҳо берди
26 дек 2021 20:55
Новости
Анчелотти Камавинганинг "Реал"даги истиқболига баҳо берди
"Қаймоқранглилар" устози 19 ёшли францияликнинг келажаги ҳақида тўхталди.
Карло Анчелоттининг айтишича, Эдуардо Камавинга Мадрид лагерида аллақачон бебаҳо тажриба орттирмоқда.

"Камавинга, Вальверде ва бошқа ёш футболчилар Модрич, Кроос ва Каземиро билан бир жамоада эканликларини тушунишлари керак. Улар дунёнинг энг зўрлари билан рақобатлашаётганини қадрлашлари ва биринчи таркибда келажакда ўйнашларини тўғри қабул қилишлари лозим.
Эдуардода ажойиб фазилатлар куч бор, лекин у ўз устида ишлашда давом этиши керак. У эндигина 19 ёшда! Модрич, Кроос, Каземиро билан ҳар куни машғулот ўтказиш – бу магистрлик даражасига эга бўлишдек гап", – деди Ангчелотти.
19 ёшли Камавинга жорий мавсумда "Реал" сафида барча мусобақаларда 23 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии