Анчелотти Чемпионлар лигасидаги 100-ғалабасини қўлга киритди
08 дек 2021 19:29
Новости
Анчелотти Чемпионлар лигасидаги 100-ғалабасини қўлга киритди
Сешанба оқшомида "Реал Мадрид" "Интер" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу натижа Карло Анчелотти жамоасига "D" гуруҳида биринчи ўринни сақлаб қолиш имконини берди.
"Реал" расмий сайтининг хабар беришича, бу ғалаба Карло Анчелотти учун Чемпионлар лигасида мураббийлик бошқарувидаги юзинчи ғалаба бўлди. Ушбу турнирда Анчелотти 1997/1998 йилги мавсумда "Парма" бошқарувида дебют қилган.
Италиялик мутахассис "Милан" билан 42 та, "Реал" билан 24 та, "Челси" билан 10 та, "Бавария" билан 7 та, ПСЖ билан 6 та, "Наполи" билан 5 та, "Парма" билан 4 та ва "Ювентус" билан икки ғалабани нишонлаган.
Карло Анчелотти мураббий сифатида уч марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган - икки марта "Милан" ва бир марта "Реал Мадрид" устози сифатида.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии