Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради
19 июн 2023 22:19
Новости
Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради
Карло Анчелотти келаси мавсум охирида Бразилия терма жамоаси устозига айланади.
"Реал" бош мурабийи Испанияда Бразилия футбол конфедерацияси президенти Эднальдо Родригес билан учрашди. Улар эришган келишувга кўра, мутахассис 2024 йилнинг ёзидан бошлаб бразилияликлар устозига айланади.
Анчелотти янги йилгача шартнома имзолай олмайди, аммо бу кечроқ бўлсада амалга оширишга сўз берди. Январь ойида мураббий "Реал" раҳбариятига мурожаат қилиб, шартнома узайтириш бандини фаоллаштирмайди.
Айни дадма Бразилия терма жамоасини вақтинча Рамон Менезес бошқариб турибди.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии