Анчелотти бўлажак “Эл Класико” олдидан: “Устунлик биз томонда бўлиши мумкин, аммо …”
09 янв 2022 08:50
Новости
Анчелотти бўлажак “Эл Класико” олдидан: “Устунлик биз томонда бўлиши мумкин, аммо …”
Испания Суперкубоги ярим финали доирасида “Барселона”га қарши баҳс олдидан “Реал” устози Карло Анчелотти ўз фикрларини айтди.
“Барселона? Улар доимо “Реал” учун рақиб ҳисобланади, мана шунинг учун бу тўқнашув “класико” номини олган. “Класико” доимо “класико”дек ўтади. Эҳтимол, устунлик биз томонда бўлар, аммо бошқа жиҳат ҳам бор. Ўйин 0:0 ҳисоби билан бошланади ва иккала жамоа ҳам имконият бўлади”, дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, бўлажак “Эл Класико” 12 январ куни С.Арабистонининг Риёд шаҳридаги “Қирол Фахд” стадионида бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии