Анчелотти айбловга жавоб бериши керак
02 мар 2020 23:49
Новости
Анчелотти айбловга жавоб бериши керак
“Эвертон” жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотта АПЛ 28-тури доирасида “Манчестер Юнайтед”га (1:1) қарши баҳсдаги ҳатти ҳаракатлари учун Англия футбол ассоциацияга (АФА) тушунтириш беришига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Анчелотти кеча бўлиб ўтган беллашувнинг сўнгги дақиқасида “Эвертон” футболчилари томонидан киритилган гол инобатга олинмагач, бош ҳакам Крис Каван билан тортишиб қолди ва ҳакам уни майдондан четлатди. Мутахассис ўша вазиятда майдонга тушиб келди ва ҳакамга ўз эътирозларини намойишкорона “изҳор” этди.
5 мартга қадар Анчелотти АФАнинг айбловларига жавоб бериши керак бўлади.
“Эвертон” АПЛ турнир жадвалида 28 учрашувдан 37 очко жамғариб, 11-поғонада бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии