Анъана давом этади. Куртуа Ла Лиганинг тиғиз тақвимидан нолиди
		
		17 мар 14:46
        Новости	
	 
				 
				Анъана давом этади. Куртуа Ла Лиганинг тиғиз тақвимидан нолиди
12 март, чоршанба куни "Реал" Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида "Атлетико"га қарши ўйнаган бўлса, 15 март куни "Вилярреал" билан Испания чемпионатининг 28-тур учрашувини ўтказди (2:1).
"Биз ўйнашимиз керак бўлганда ўйнаймиз ва бизга ўзини оқлашни кераги йўқ. Дам олиш имконияти бўлмаган бўлса-да, мағлубиятга учрамаганимиздан хурсандман. Чоршанба куни пенальтилар серияси билан бирга 120 дақиқа ўйнаб, кейин шанба куни соат 18:30 да майдонга чиқишимиз нормал ҳолат эмас.
Тушунаман, учта топ-клуб бир кунда ўйнаши Ла Лига раҳбарларига ёқмайди, лекин баъзида бу зарур. Бу Англияда тез-тез содир бўлади. Ме буни жамоамизга нисбатан ҳурматсизлик деб ҳисоблаймаг. Юкламалар кўплиги туфайли кимдир жароҳат олиши мумкин эди", – деди Куртуа.
Аввалроқ "қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам учрашувлар тақвимидан норозилигини билдирганди.
"Реал" Испания чемпионати мусобақа жадвалида 28 турдан сўнг 60 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Жадвалда етакчилик қилаётган "Барселона" ҳисобида 60 очко ва 1 та захира ўйини бор.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии