RU

Последние новости

12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   0 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  11 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  6 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  28 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  35 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1

Анъана бузилди! (қизиқ фактлар) Новости

Анъана бузилди! (қизиқ фактлар)

Ўтиш ўйинида "Машъал" устидан зафар қучган "Олимпик" Суперлига-2022 йўлланмасини қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Мазкур баҳсга оид қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

1. Бугунги ўйин Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги олтинчи плей-офф ўйини бўлди. Бунга қадар 2015, 2016, 2018 ва 2020 йилларда ҳам ўтиш ўйини ўтказилган.

2015. "Оқтепа" 1:2 "Сўғдиёна"

2016. "Навбаҳор" 3:1 "Норин"

2018. АГМК 1:0 "Истиқлол", "Сўғдиёна" 3:1 "Машъал"

2020. "Нефтчи" 1:3 "Андижон"

2. Кападзе шогирдлари қуйи дивизион жамоаларининг ўзига хос нохуш анъанасига барҳам берди. "Олимпик" — плей-оффда ғалаба қозонган Про лиганинг илк клуби.

3. Ўтиш ўйинларида 4-бор бир хил ҳисоб қайд этилмоқда.

4. Тимур Мамасидиқов Суперлига плей-офф босқичида дубль қайд этган 2-футболчига айланди. Бу борада "Навбаҳор" вакили Алишер Маҳмудов танҳо эди (2016 йилдан бери).

5. "Машъал" — Суперлига плей-офф босқичида 2 бор мағлуб бўлган ягона клуб (2018 йил "Сўғдиёна"га ҳам имконият бой берилганди).

6. "Машъал" ўтиш ўйинларида иккала сафар ҳам бир хил ҳисобда мағлуб бўлди (3:1). Муборакликларнинг бу босқичдаги 2 голи ҳам пенальтидан урилган.

7. Эътиборли жиҳати, "Машъал" 2018 йилги мағлубиятни ҳам айнан "Пахтакор" стадионида қабул қилиб олганди.

8. "Олимпик" — Ўзбекистон чемпионатининг юқори дивизинида иштирок этадиган тарихдаги 40-клуб.

9. "Олимпик" Отабек Жўрақўзиев гол урган ўйинларда ҳеч қачон ютқазмаган (6 ўйин).

10. "Машъал" ўз тарихида 2-марта қуйи лигага равона бўлди (2017 йилда сунъий тарзда тушириб юборилгани ҳисобга киритилмади. "Газчилар" ўша йил чемпионатда 8-бўлишганди).

11.   Александр Хомяков бошқарувидаги жамоалар қаторасига 2-бор Про лигага йўл олди (2020 йилда "Бухоро").

Суперлига. Энг кўп пенальти белгилаган ҳакамни биласизми? (статистика)

Автор :
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика