RU

Последние новости

09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  0 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   2 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  27 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  27 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  2

Амиржон Сафаров: “Қўқонга фақат ғалаба учун борамиз” Новости

Амиржон Сафаров: “Қўқонга фақат ғалаба учун борамиз”

“Динамо” клуби ҳужумчиси Амиржон Сафаров Суперлиганинг 11-туридан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Футболга кириб келиш қандай бўлган?
- 1995 йил Самарқанд шаҳарда туғилганман. Акам Акмал Сафаров Мотрид маҳалламиздаги футбол тўгарагига қатнарди. Акамга ҳавас қилиб, 2006 йилдан бошлаб 11 ёшимдан биринчи мураббийим Саме Эгамбердиев қўл остида футбол сир-асрорларини ўрганишни бошлаганман.

- “Динамо”даги фаолият қандай бошланганди?

- 2016 йил “Динамо” билан биринчи лигада ўйнагандим. Мақсадимиз олий лигага чиқиш эди ва шу йил биринчи лигада тўпурар бўлгандим. Жамоам эса олий лигага чиққанди. 2017 йилдан олий лигада ўйнай бошлаганман.

- Нима учун айнан ҳужумчи бўлгансиз ёки мураббий маслаҳат берганми?

- Ҳужумчи бўлиш ва гол уриш ёқади. Ёшлигимдан ҳужумчиларни кўриб ҳавас қилардим ва ҳужумчи бўламан деб ният қилганман.

- Бу мавсум Суперлигага қайтарилган “Динамо”нинг ишлари чакки эмас. Мавсум охирида қайси ўринни эгаллаймиз деб ўйлайсиз?

- “Динамо”нинг мақсади иложи борича юқори ўринларга чиқиш. Ҳар бир баҳсда майдонга ғалаба учун тушамиз.

- “Динамо” ўз майдонида исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнамоқда ва умуман ютқазмаяпти. Бироқ сафардаги баҳсларда бунинг буткул аксини кўраяпмиз. Бунга бирор сабаб айта оласизми?

- Тўғри сафардаги ўйинларимиз ижобий бўлмаяпти. Буни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Сафардаги учрашувларда ҳам ғалаба қозониш ва ҳужумкор ўйнашга интиламиз. Барибир исталган клуб ўз майдонида, ўз мухлислари қаршисида янада кучли ўйнайди.

- Суперлиганинг 11-турини водийда “Қўқон-1912”га қарши ўтказасизлар. Бу ўйин Қўқондаги стадионнинг очилишига тўғри келмоқда...

- Қўқонда шу куни стадионнинг очилиш маросими бўлиб ўтишидан хабаримиз бор. Лекин биз Қўқонга фақат ва фақат ғалаба учун борамиз. Уёғини ўйин кўрсатади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика