RU

Последние новости

14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  10

Амин Али Ҳусайин: "Ўзбекистон ҳақли ғалабага эришди" Новости

Амин Али Ҳусайин: "Ўзбекистон ҳақли ғалабага эришди"

Ўзбекистон - Яман учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб меҳмонлар устози Амин Али Ҳусайин журналистлар саволларига жавоб берди.

"Биринчи навбатда мен Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин бўлишини билардик. Биз Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Кеча ҳам айтгандим, Ямандаги оғир вазият туфайли ўйинга етарли даражада тайёрлана олмадик. Бугун дурангга эришмоқчи эдик, агар стандарт вазият бўлмаганида балки ўзимизга керакли натижага эришармидик, афсуски мағлубиятга учрадик. Футболда мағлубиятни ҳам тан олиш керак, йигитларим мардонавор ўйнашди. Кейинги ўйинларда гуруҳдаги вазиятни ўнглашга уринамиз", - дейди Амин Али Ҳусайин.

- Фақат гол ўтказиб юборгандан кейингина жамоаингиз кўпроқ ҳужумга ўтдингиз, нима учун бу голга қадар қилинмади?

- Бизнинг асосий мақсадимиз ҳимояда ўйнаш ва дурангга эришиш эди. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг қарши ҳужумга ўтишга уриндик. Бизда битта имконият бўлди.

- Бунга қадар жамоаингиз КХДР ва Филиппинга қарши баҳсларда ҳам ютқазганди. Бугун ҳам мағлубият. Учта жамоани таққослаб бера оласизми?

- Учала жамоанинг ҳам кучли жиҳатлари бор, учала ўйин ҳам қийин бўлди. КХДР, Ўзбекистон ва Филиппин кучли, Баҳрайн билан ҳали ўйнамадик, бу жамоа ҳам кучли.

- Фикрингизча бугун Ўзбекистон ўз имкониятни қанчалик намойиш эта олди?

- Бугун таркибимизда илк бор майдонга тушган футболчилар бор эди. Бугунги ўйинда рақиб ғалабага ҳақли эди. Ўзбекистон ҳақли тарзда ғалабага эришди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика