RU

Последние новости

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  2 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  14 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Америка Кубогини ўтказиб юборадиган 10 нафар юлдуз Новости

Америка Кубогини ўтказиб юборадиган 10 нафар юлдуз

11 июндан бошлаб Чилида Америка Кубоги старт олади.

Жанубий Америка қитъасининг энг нуфузли турнирида баъзи сабабларга кўра иштирок эта олмайдиган футболчилар билан танишинг.

10. Паоло Дибала. Таркибида Месси, Игуаин, Агуэро, Тевес каби ҳужумчилар бўлган Аргентина терма жамоасида Дибалага жой топилиши қийин.


9. Паулиньо. Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Дунга "Тоттенхэм" футболчисини турнирга чақирмасликни маъқул кўрди


8. Диего Форлан. 5 йил олдинги ЖЧда у ажойиб голлар киритиб, жамоасининг ярим финалга етиб боришига ҳиссасини қўшганди. Бироқ, у айни пайтда 36 ёшда ва Уругвайда ҳам кучли, ёш ҳужумчилар етишиб чиқмоқда


7. Энцо Перес. Аргентина бош мураббийи "Валенсия" футболчисини терма жамоага жалб этмасликка қарор қилди


6. Мартин Касейрес. Футболчи жароҳати сабабли турнирни томошабинлар қаторида кузатади


5. Алекс Тейшейра. "Шахтёр"нинг иқтидорли футболчиси ҳам Дунга назаридан четда қолди



4. Налдо. Иқтидорларга бой бўлган Бразилияда Налдо каби футболчиларга жой топилмаслигини одатий ҳол десак ҳам бўлаверади


3. Оскар. "Челси" аъзосининг йўқлиги ҳам бразилияликлар учун бошоғриқ бўлиши тайин.



2. Дани Алвес. "Барселона" футболчисининг Бразилия терма жамоаси учун фойдаси тегиши аниқ эди. Бироқ, мураббий кутилмаганда уни таркибга киритмади


1. Луис Суарес. Уругвайлик футболчининг дисквалификацияси ҳали ўз якунига етмаган. Бу эса терма жамоанинг имкониятларини кескин пасайтириб юборади


Ҳориж сайтлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика