Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг Эквадор термаси устози Феликс Санчес истеъфога чиқарилди
		
		05 июл 2024 13:25
        Новости	
	 
				 
				Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг Эквадор термаси устози Феликс Санчес истеъфога чиқарилди
Эквадор футбол федерацияси Америка Кубоги чорак финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан бир неча соат ўтиб мутахассис билан хайрлашганини эълон қилди. Асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлса, пенальтилар сериясида аргентиналиклар кучлироқ чиқди (4:2).
"Бугун бош мураббий Феликс Санчес Бас билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришилди. Феликс ва унинг мураббийлар штабига меҳнати ва профессионаллиги учун миннатдорлик билдирамиз ва келажакдаги лойиҳаларида муваффақиятлар тилаймиз", – дейилади федерация баёнотида.
48 ёшли испаниялик мутахассис Эквадор терма жамоасини 2023 йилнинг март ойидан буён бошқариб келаётганди. Бас бошчилигида терма жамоа 19 учрашувдан 10 тасида ғалаба қозонди, 6 марта мағлубият аламини тотиб кўрди ва 3 бор дуранг ўйнади.
Феликс Санчес ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш. У бир неча йил мобайнида Қатар мамлакатида фаолият юритиб, терма билан 2019 йилда Осиё Кубогида зафар қучган.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии