Алтин Крезиу: "Мухлислар стадионда фантастик муҳит яратишди"
14 апр 18:20
Новости
Алтин Крезиу: "Мухлислар стадионда фантастик муҳит яратишди"
"Андижон" таркибига қишки трансферлар ойнасида келиб қўшилган Алтин Крезиу "Пахтакор" билан ўйинда яхши таассурот қолдирди.
У кеча жамоасининг 2 та голига ассистентлик қилди. Ўйиндан сўнг косоволик ярим ҳимоячи фикрларини билдириб ўтди.
"Ғалабадан жуда хурсандмиз. Рақиб жамоа бизга яхши қаршилик кўрсатди. Очиғи қийналдик. Биринчи бўлимда кўпроқ ҳимояландик, рақиб ҳужумларини бартараф этдик. Иккинчи бўлимда 3 та гол урдик. Якунда барчаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. Мухлислар шунчаки фантастик муҳит яратишди. Улар энг яхшиларидир.
Ўзбекистон чемпионатида ҳар бир ўйин қийин ўтяпти. Суперлига ҳақида фикрларим ижобий. Албатта мен жамоамни, мамлакатимни алмаштирдим. Мослашишга бироз вақт керак бўлди. Бунда жамоадошларим ёрдам берди",- дейди Алтин Крезиу.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии