Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади
19 дек 2025 20:59
Новости
Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо фаолиятидаги босим ҳақида гапирди.
"Клуб қўллаб-қувватлови? Илк кунларданоқ бизда илиқ муносабат бўлган. Талаблар максимал. Олдимизда узун йўл бор, бунда биз барчамиз бир-биримизни билишимиз керак. Клубдагилар максималига эришишга ҳаракат қилмоқда - буни яхши биламиз. Президентдан футболчигача - барчамиз бир танмиз. Ишимизни иложи борича яхши бажаришга ҳаракат қиляпмиз.
Баҳолаш? Бу ердаги фаолиятимни мен баҳолай олмайман. Баҳони мавсум якунланганидан кейин қўямиз.
Ҳозир саломатлигим яхши. Йилни ижобий руҳда якунлашни истаймиз", - деди Алонсо.
"Реал" навбатдаги учрашувини 20 декабрь куни "Севилья"га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии