Алонсо "Бавария"га қарши ўйиндаги хатоси учун "Барселона" футболчиларидан узр сўради
15 сен 2022 18:23
Новости
Алонсо "Бавария"га қарши ўйиндаги хатоси учун "Барселона" футболчиларидан узр сўради
Маркос Алонсо ЕЧЛ доирасидаги "Бавария" билан ўйинда (0:2) мюнхенликлар биринчи голни урганда қилган хатоси учун жамоадошларидан узр сўради.
Каталония клуби чап қанот ҳимоячиси тўп бурчак зарбасидан узатиб берилганда Люка Эрнандесга қаршилик кўрсата олмагач, "Бавария" футболчиси ғалаба тўпини киритди.
"AS" нашри хабарига кўра, Алонсо ўйиндан сўнг жамоадошларидан узр сўраган. Мураббийлар штаби ва футболчилар ўша эпизодда Маркоснинг ҳаракатларини хотиржам қабул қилишди – жамоа футболчининг "Барса" билан бор-йўғи икки ҳафтадан бери машғулот ўтказаётганини тушунади, "Бавария"га қарши ўйин эса унинг каталонияликлар асосий таркибидаги биринчиси эди.
Мюнхен клубига қарши ўйиннинг қолган эпизодларида Алонсонинг ҳаракатлари жуда юқори баҳоланди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии