RU

Последние новости

02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  1 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  4 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  3 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  10 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  2 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  19 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  3 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  2 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  12 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  9 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  92 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  80

Алонсо "Барселона"ни тарк этиш ниятида эмас Новости

Алонсо "Барселона"ни тарк этиш ниятида эмас

"Барселона" ҳимоячиси Маркос Алонсо унинг шартномаси 2023/2024 йилги мавсумда Ла Лигада рўйхатдан ўтказилишига ишонмоқда, деб хабар берди "Mundo Deportivo".

Манбага кўра, испанияликнинг келажаги клуб раҳбариятининг молиявий фэйр-плейга қанчалик риоя қилишига боғлиқ. Қайд этилишича, "Барселона" бош мураббийи Хави Алонсодан футболчи сифатида тўлиқ қониқиш ҳосил қилади. Футболчининг ўзи ҳам клубга ишонади ва янги жамоа изламоқчи эмас.

"Барселона" ҳали Ла Лиганинг янги мавсуми учун ўйинчини рўйхатдан ўтказмаган, шу сабабли футболчининг келажаги номаълум.

32 ёшли испаниялик футболчи ўтган ёзда эркин агент сифатида "Челси"дан "Барселона"га ўтганди. Футболчининг келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи 5 миллион еврони ташкил қилади.

Алонсо ўтган мавсум Ла Лигада 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика