Аллегри: "Иско ёки Бэйл? Мен учун Касемиро ўйнамагани маъқул"
02 июн 2017 11:10
Новости
Аллегри: "Иско ёки Бэйл? Мен учун Касемиро ўйнамагани маъқул"
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар лигаси финалида у майдонда кўришни истамаган "Реал" футболчиси номини айтди.
"Ҳозир ҳамма Иско майдонга тушадими ёки Зидан Бэйлга ишонч билдириши ҳақида баҳслашмоқда. Аммо мен учун Касемиро ўйнамагани муҳимроқ. Бу футболчи "Реал"нинг ўйинини барқарорлаштиради. У жамоа ўйинининг асоси. Касемиро "Реал"нинг энг яхши техникага эга футболчиси эмасдир, бироқ унинг майдондаги ҳаракатларига паст баҳо бериб бўлмайди. Унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди. Касемиро асосий таркибда ўйнай бошлаганидан сўнг, "Реал"да кўп нарса ўзгарди" - дейди Аллегри.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии