RU

Последние новости

14:07Альвареснинг агенти келаси ҳафтада "Ман Сити" билан музокаралар ўтказади. Клуб ўйинчини 40-50 млн еврога сотмайди  0 13:39"Ливерпуль" Робертсонга ўринбосар топди  0 13:105та гол урилган "Андижон" — ОКМК ўйини ёҳуд олмалиқликларнинг даҳшатли камбэкидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:50Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз  0 12:36"Атлетико" Альварес учун 47+12 млн фунт таклиф қилмоқда, "Ман Сити" 70+20 млн хоҳламоқда. Мадридликлар пессимистик кайфиятдалар  2 12:05Гвардиола Англия терма жамоасининг қизиқишини изоҳлади  0 11:37Галлахер Испания клубига ўтишга яқин  1 11:05Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:3, Каземиро "замах" га алданди  1 10:48FourFourTwo футбол тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рейтингини тузди   14 10:20«Бавария» ҳимоячисини «Манчестер Юнайтед»га сотишга рози бўлди  3 09:53«Барселона» ва «Реал Мадрид» АҚШдаги ўзаро учрашувидан қанча пул ишлаб олгани маълум  10 09:25Аббосбек Файзуллаев ЦСКА машғулотларига қайтди  3 09:15Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Сити" - "Челси" 4:2, Голларнинг учтасини Ҳолланд "михлади"  1 08:57Суперлига. Бугун «Металлург» «Локомотив»ни меҳмон қилади  7 08:50Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Барселона" 1:2, Арда Гюлернинг голи ҳисобга олинмади  3

Алишер Никимбаев: Роппа-роса 10 йил аввал... Новости

Алишер Никимбаев: Роппа-роса 10 йил аввал...

Бундан 10 йил аввал ЎФФ конгресида Мираброр Усмонов ташкилотнинг янги президенти этиб сайланди. Айнан шу кундан эътиборан ўзбек футболининг янги эраси бошланди.

Мен ўзбек футболи учта даврга бўламан, булар: 1992 - 2000, 2001 - 2005 ва 2006 йилдан то бугунги кунгача. Биринчи даврни, "имкониятимиздан келиб чиқиб яшаймиз" деб номладим. Иккинчи даврда ЎФФда пул билан муаммо бўлмади. Учинчи даврда эса аввалги йилларни қўрқинчли туш каби ёдга оламиз.

Ёзганларим шунчаки қуруқ гап бўлмаслиги учун баъзи фактларни келтириб ўтаман. 2000 йил Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг бош мураббийи Рауф Инилеев Осиё чемпионати саралаш босқичидан аввал ЎФФ раҳбариятига йиғин ўтказиш таклифи билан чиққанида "ҳомий топинг, машғулот ўтказиб", берамиз деган жавобни эшитади. Яна бир мисол, миллий терма жамоамимиз Осиё Кубоги - 2000га "Нефтчи"нинг Фарғонадаги базасида тайёргарлик кўрган, боиси ундан ортиғига имконият бўлмаган.

2001 йилдан барчаси ўзгарди. Юқорига қараб чиқа бошладик. Солиштирсак, 1992 йилдан 2000 йилгача 8 маротаба ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатларининг саралаш ўйинларида иштирок этдик. Шундан иккитасида қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Осиё чемпионатларида эса гуруҳдаги сўнгги ўринни банд этдик.

Кейинги беш йиллик (2001-2005)даги натижалар кескин ўзгарди. 6та саралаш турнири, 4та қитъа чемпионати ва битта ЖЧ.

2006 йилдан ҳозирги кунга қадар 10 маротаба саралаш ўйинларида қатнашиб, максимал натижага эришилди. 10та Осиё чемпионатидан 4тасида жаҳон чемпионатига йўл олдик.

Ўсиш сезиларли даражада-а? Ундан ташқари, сўнгги ЖЧларда чорак финалга қадар етиб борганимизни такидлаб ўтиш лозим. Шунингдек, Осиё чемпионатларидаги натижаларимиз ҳам ўзгарди.
Бунга фақат пул билан эришдик деб айтиш нотўғри бўларди. Футболга бўлган қараш ҳам ўзгарди. Яна бир бор фактларни келтириб ўтамиз:

- 1992 йилдан 2000 йилга қадар ЎФФ бор йўғи бир маротабадан ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатларининг саралаш ўйинларига мезбонлик қилди.
- 2001/05да эса 4 маротаба саралаш ўйинлари Тошкентда бўлиб ўтди.
- 2006 йилдан кейин эса икки маротаба футзал бўйича Осиё чемпионати ва икки маротаба ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатига мезбон бўлдик. Бу йил яна битта футзал ўртасидаги муҳим мусобақага мезбон бўламиз.
2005 йил футзал ўртасидаги Осиё чемпионатини ўтказишимиз ўша пайтда кенг томонлама қўллаб-қувватланмаган эди. Аммо 2006 йил янги раҳбар қўл остида мусобақа аъло тарзда ўтказилди.
Юқоридаги фактлардан келиб чиқиб, Мираброр Усмоновни ЎФФ йўлбошчиси сифатида яна узоқ йиллар ишлашини тилайман. Ҳали у киши билан забт этишимиз керак бўлган чўққилар кўп. ЖЧ ва Олимпиадага чиқишимизга бир қадам қолган эди. Демак, буёғига оз қолди.


Алишер Никимбаев

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика