RU

Последние новости

23:55Милан Митрович ватанига қайтди  1 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  18 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  11

Алишер Никимбаев Европа Суперлигаси ҳақида қандай фикрда? Новости

Алишер Никимбаев Европа Суперлигаси ҳақида қандай фикрда?

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Европа Суперлигаси ҳақидаги ўз фикрларини баён қилди.

"Суперлиганинг яратилишига бўлган муносабатим (эслатиб ўтаман, биз Европа Суперлигаси ҳақида гапирмоқдамиз) салбий. Мен, яъни "Манчестер Юнайтед" мухлиси ва 20 йилдан ортиқроқ вақт давомида футбол тузилмаларида ишлаган инсон сифатида миллий чемпионатлар ва терма жамоалар барчасидан устундир. Шунингдек мен ҳам мавжуд қоида ва регламентларга риоя этиш зарур деб биламан. Суперлиганинг яратилиши эса ушбу қоида ва регламентларга зиддир.

Аммо, бу кўпроқ  футбол руҳиятига ҳам зиддир. Катта клубларнинг чемпионат ва Чемпионлар Лигасидаги иштироки лигалар ва УЕФАга пул ишлаш имкониятини беради, бу эса кичик клублар ва катта бўлмаган футбол федерацияларининг ривожланишига кетади. УЕФА Чемпионлар Лигасидан тушадиган маблағни ҳатто ҳеч қачон гуруҳ босқич ўйинларини қабул қилмаган мамлакатлар билан ҳам бўлишади. Катта клубларнинг чиқиши ва бошқа мусобақанинг ташкил этилиши УЕФАнинг даромадини, балки барча аъзо ассоциацияларнинг ҳам даромадини пасайтиради.

Бундан ташқари, футболчиларнинг дисквалификацияси терма жамоаларни ҳам кучсизлантиради ва ФИФА, жумладан ёшлар ва аёллар мусобақаларига бўлган қизиқишни камайтириши мумкин. Бу ФИФАнинг ҳам даромадига таъсир кўрсатади.

Албатта, бундан футболчилари суперклубларда ўйнамайдиган терма жамоалар ютиши мумкин. Масалан, Россия ёки Осиё жамоалари. Аммо, бу ютуқларнинг аҳамиятини кескин тарзда пасайтиради, шундай экан хурсанд бўлишга ўрин йўқ.

Бир неча йиллардан буён ёпиқ лига сифатида мавжуд бўлган ва миллий чемпионатлардаги иштирок орқали деярли ўтиш имконсиз бўлган Евролигаси бор баскетболни футбол билан таққослаш керак эмас. У ерда алоҳида мавжуд бўлган ва Европа учун ўзига хос маёқ бўлган НБА аллақачон мавжуд эди. Футболда 160 йилдан буён бошқа қадриятлар устувор" - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида. 

→ LIVE  Европа Суперлигаси. Мусобақа борасидаги барча хабарлар битта саҳифада

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика