RU

Последние новости

18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

Алиризо Бейранванд: "Персеполис" учун 700,000 доллардан воз кечдим, аммо клуб менга нисбатан ҳурматсизлик қилди" Новости

Алиризо Бейранванд: "Персеполис" учун 700,000 доллардан воз кечдим, аммо клуб менга нисбатан ҳурматсизлик қилди"

7 август куни Теҳронда "Персеполис" клубини чемпионлик билан тақдирлаш маросими ўтказилди.

Лекин ушбу маросимга жамоанинг собиқ дарвозабони Алиризо Бейранванд таклиф этилмади. Маълумки, Бейранванд Эрон чемпионати якунида "Персеполис"ни тарк этиб, Бельгиянинг "Рояль Антверп" жамоаси билан шартнома тузди. 

Тақдирлаш маросимида қатнаша олмаган 27 ёшли дарвозабон интервью бериб ичидаги гапларни ошкор қилди:

- "Аввало шуни айтишим керак, "Персеполис"даги фаолият мен учун унутилмас бўлди. Мен бу жамоада кўп йиллар ўйнашни мақсад қилгандим, бироқ вазият шундай бўлиб қолди. Жаҳон чемпионатидан кейин кўп клублардан таклиф тушди, аммо "Персеполис"да қолишни маъқул кўрдим".

- "Ҳатто ўтган йил Осиё Кубогидан кейин ҳам жамоани тарк этишим мумкин эди. Лекин барибир қолиб ёрдам беришни маъқул топдим. Мен ҳатто клуб менга тўлаши керак бўлган 700,000 доллардан воз кечдим, чунки олдинги мураббийлардан қарздорлик кўп эди ва шу билан клубга ёрдам бермоқчи бўлдим".

- "Ўтган тўрт йил ичида "Персеполис" билан 8та совринни қўлга киритдим. Лекин 7 август куни ўтказилган тақдирлаш маросимига таклиф этилмаганим мени қаттиқ ранжитди. Клуб ҳаттоки карантиндан кейин умуман жамоага қайтмаган легионер Энтони Стокесни чақирди, аммо мени йўқ. Телефон қилиб сўраганимда узр, сенга медал етмай қолди дейишди. Очиғи, жуда хафаман. Бу ўринда пул ва бошқа нарсанинг аҳамияти йўқ. Шунчаки эътиборсизлик қилишгани қаттиқ ранжитди, клуб менга ҳурматсизлик қилди. Ўйлайманки, кейинчалик бошқа футболчилар билан бундай ҳол бўлмайди".

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика