RU

Последние новости

09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  2 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  5 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  39 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  6 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2

Алибобо Раҳматуллаев: Машғулотларимиз кун сайин кучайиб бормоқда Новости

Алибобо Раҳматуллаев: Машғулотларимиз кун сайин кучайиб бормоқда

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси айни пайтда Дубай шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик олиб бормоқда.
Амирликларда ўтаётган машғулотларда Миржалол Қосимов қўл остида 25 нафар футболчи шуғулланяпти. Йиғин таассуротларини билиш мақсадида ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаевни қисқача суҳбатга тортдик.

- Алибобо, Дубайдаги йиғин қандай ўтмоқда?
- 18 январь куни тушлик пайтида Дубайга етиб келдик ва ўша куннинг ўзидаёқ илк машғулотимизни ўтказдик. Ҳозирги кунда ҳар бир машғулот биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Жамоамизга янги футболчилар таклиф қилинган. Шунингдек, ёшлар таркибидан ҳам бир неча иқтидорлар асосий жамоага жалб этилган. Кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Жисмоний ҳолатимизни янада яхшилаш учун ҳам алоҳида юкламалар оляпмиз. Машғулотлардаги ҳозирги қийинчиликлар албатта мавсум давомида бизга ўз фойдасини беради.

- Таркибга қўшилган янги футболчилар ҳақида нима дейсиз?
- “Бунёдкор” – аҳил жамоа. Шу боисдан ҳам сафимизга келган янги футболчилар жамоага тезда мослашиб кетишди, деб бемалол айта оламан.

- Дубай сафари олдидан Тошкентда йиғин ўтказилди. Айтингчи, бу икки ўқув-машғулот йиғинлари ўртасида қандай фарқ бор?
- Аввало об-ҳаво борасида катта тафовут бор. Шунингдек, Тошкентда суъний майдонда шуғулланган бўлсак, Дубайда табиий чимда тўп тепяпмиз. Энг асосийси, машғулотларимиз кун сайин кучайиб бормоқда. Мураббийларимиз босқичма-босқич футболчиларга юкламалар беришиб, бизни мавсумга тайёрлашмоқда. Қолаверса, Дубайдаги йиғинимиз доирасида кучли жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз. Кучли жамоаларга қарши кечадиган назорат учрашувлари бизга тажриба беради.

- 2014 йилги мавсум олдидан шахсан ўзингиз учун қандай режалар туздингиз?
- Албатта, энг яқин танқидчим бўлган – отам билан маслаҳатлашиб, ўз олдимга мақсадлар қўйганман. “Бунёдкор” таркибида рақобат кучли. Шундай экан машғулотларда астойдил меҳнат қилиб, асосий таркибга киришни истайман. 2014 йил яна бир карра Ўзбекистон чемпиони бўлишни ва мамлакат кубогини ўзимизда сақлаб қолишни хоҳлайман. Шунингдек, Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида муносиб иштирок этиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика