RU

Последние новости

20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  1 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  2 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0

Alfraganus University: Йўлга чиққанимизга 4 кеча бўлди, йўлда ухлаб қолмай деб Фурачи акалар олдида тўхтадик Новости

Alfraganus University: Йўлга чиққанимизга 4 кеча бўлди, йўлда ухлаб қолмай деб Фурачи акалар олдида тўхтадик

Америкада Фурачи 10.000 топади, Европада 5.000, ўзимизда ҳам улар иккига яқин топиб қўяди деб ҳавас қиладиганлар, мақола бошида Сизларга айтаман, ҳавас қилманг, жуда-жуда машаққати оғир, ўта қийин иш экан.

Йўлда фурачиларни кўриб, улар кечираётган қийинчиликлар, тирбанд йўллардаги кутишлар, чегаралар ўртасида, чегарачининг кайфиятига қараши ёки қандайдир сабабларга кўра ёпилиб қолиши ортидан бир неча кунлаб қолиб кетишларини кўриб, уларга раҳмат дедим. Бизнинг деҳқонларимиз маҳсулотларини етказиб бериш ва у ердан импорт товарларни олиб келишдаги машаққатингизга рози бўлинглар!



Биринчи кундалигимда Актобе шаҳри сари йўлга чиққанлигим ҳақида ёзгандим, аммо бу ерга етиб кела олмадик. Аниқроқ қилиб айтганда кучимиз етмади. Уйқу босди, бундай пайтда энг тўғри йўл тўхтаб мизғиб олиш. Шунинг учун энг яқин жойда тўхташга қарор қилдик. Картамизда меҳмонхона кўринди, Хромтау шаҳарчаси. Толиқишимизга сабаб, 50 кмга яқин масофа жуда ҳам расво ҳолатда бўлганлиги учун биз 3 соатдан ортиқ вақтда босиб ўтганимиз. Айрим ерларда 6-7 тезликда юрдик, шунчаки даҳшат, тун, қорин оч, тинка қуриб кетди. Хромтауга жойлашиб, тонг орттирдик. Кейин интернетдан шаҳарга оид маълумот излаб кириб билдимки, бу ер Жанубий Африка Республикасидан кейин Руда ишлаб чиқишда кейинги ўринда тураркан. Бу ерда Россиянинг "Кухня" комедик сериалида бош қаҳрамонни ўйнаган  Елена Ксенофонтова таваллуд топган экан. Шаҳар аҳолиси бор йўғи 30 000 кишини ташкил этади. Тонг отгач машинамизни ювдикда, Актобе шаҳри томон йўлга чиқдик. 






Сафар бош ҳомийси Alfraganus University. Ҳомийлар, Trastbank, AKFA, Coca Cola, Ucell компаниялари. Шунингдек, TimeTour, Ecomfort.uz ва Rowe Oil.


Актобе ўз тарихида 5 маротаба чемпион бўлган. 2013 йилдагисида Александр Гейнрих, Марат Бикмаев ва Тимур Кападзе жамоада фаолият олиб борганлар. Ёдингизда бўлса Игорь Сергеев ҳам 2021 мавсумни шу жамоада ўтказган. Стадиони анча эскириб кетган бўлишига қарамай файзи бор. Мухлислар ўзбекистонлик триони эслашади. Улар ўз саломларини биз орқали айттириб юбордилар.





Шаҳарда асосий ишни бажариб олдик, яъни машинамизга наклейкаларни ёпиштирдик. Бу ишни Ўзбекистонда қила олмаганимиз сабаби, машинани сафар олдидан харид қилдик, рухсатнома эса 15 кунда чиқар экан, ҳеч қанақасига улгурмас эдик. Шунга наклейкаларни Қозоғистонда ёпиштиришни режа қилдик. Қайтишимизда рухсатномамиз чиққан бўлади. Тюнинг бизга 100 АҚШ долларига тушди. Нега қиммат дейсизми, чунки биз шаҳарнинг энг "додаси"га борибмиз. Тюнингхона тўла қиммат ва чиройли рақамли машиналарга бой эди. 


Актобедан Оренбург вилояти томон йўл олдик. Биз бу ерда Қозоғистон чегарасини кесиб, Россияга ўтиб олишимиз керак эди. Чегарагача узоқ эмас эди. Қисқаси Қозоғистонга киргандан чиқишгача жамоамиз 1670 км масофани 165 литр ёқилғи билан босиб ўтди. Чегарада узоқ қолиб кетмадик, умумий ҳисобда икки давлат чегарасидаги ишларимиз бир соатга ҳам бормади. Қозоғистон ичида биз икки ярим кун давомида 165 $ ишлатибмиз. 



Қаерга кетаётганимиз билан қизиққан чегарада танишиб қолган ҳамюртимиз бизни Оренбурггача кузатиб қўйди. Россияга киришимиз билан 56$га машинамизни суғурталадик. Ҳамюртимиз эса меҳмон бўлмасдан кетмайсиз деб, бу ерда водийликлар томонидан очилган "Райҳон" ресторанига олиб кетди. Оренбургда кўп йиллар давомида мухлислар олқишига сазовор бўлиб келган Деннис Истомин туғилгани ҳақида айтиб кетай. У ердан Самарага йўл олишимиз керак эди. Аммо кўп юрмай "ўчдик", бошқа ҳаракатлана олмас эдик, акс ҳолда бу яхши бўлмасди. Пайтида тўхташни билиш керак. Кўп юрмай, Фурачи акалар учун махсус қўналғада тўхтадик, афсуски хона қолмабди, машинада тунни ўтказдик ва бугун Самарага етиб келдик, бу энди бошқа воқеа!




Ekomfort.uz'дан чехол ютиб олинг

Championat.asia'да Европа чемпионати вақтидаги совринли танловлар давом этади. 

Танлов шартлари жуда оддий: Бугун, 15 июнь кунги Европа чемпионатидаги учта ўйинда энг охирги голни қайси футболчи уришини тахмин қилинг. Гол муаллифини аниқ топган биринчи иштирокчи ғолиб бўлади.

Ғолиб Ekomfort.uz компаниясидан ўриндиқлар учун махсус ортопедик накидка соҳибига айланади. 

Бу танлов 2024 йил 15 июнь куни Тошкент вақти билан соат 22:00гача давом этади. 

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика