RU

Последние новости

19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  1 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  0 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  5 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0 13:09"Реал" ёздаги икки харид туфайли қишки трансферлардан воз кечди  6

"ALFRAGANUS": Тошкентдан Германияга 5000 км, 1.500 км ортда қолди, гўзал Туркистон, қуриган Орол Новости

"ALFRAGANUS": Тошкентдан Германияга 5000 км, 1.500 км ортда қолди, гўзал Туркистон, қуриган Орол

Асосий вақт йўлга кетиб қолганлиги учун дастлабки икки кунни битта қилиб ёзишни маъқул кўрдим.

Бу сафарга ярим йилдан ортиқ тайёргарлик кўрдим. Кўплаб саволларингизга мақола кўринишида жавоб беришга ҳаракат қиламан. Аввалига яхшилаб режа туздим. Афсуски УЕФАнинг медиа марказидан аккредитация олишнинг имкони бўлмади. Анча ҳаракат қилган бўлсамда, ОФКда эканлигимиз якунда панд берди. Уларнинг сўровига кўра кўплаб мусобақалардаги иштирокимни кўрсатиб бердим, уларнинг орасида энг сўнггиси клублар ўртасидаги ЖЧ эди. Балки қаердадир ўзим хато қилган бўлсам керак, тағин билмадим.



Мазкур мақола "Alfraganus University"нинг бош ҳомийлигида ҳар куни бериб борилади. Сиз талаба бўлмоқчи бўлсангиз, унда бизни танланг! 


Шунчаки фан зоналарда ўйинларни томоша қилишнинг ҳам ўзгача гашти бор. Россиядаги ЖЧда Португалия - Испанияни ўйинини Москвадаги фан зонада томоша қилгандим, эмоциялар ҳамон ёдимда. Ўйинларга тушаманми, йўқми бу иккинчи масала, виза билан шуғулланишни бошладим. 3 ҳафта деганда виза қўлимга тегди. Бу сафарни Абдусалом Жалилов билан режа қилгандик. Нимасини режа қиласиз деманг, режамиз машинада Олмонияга бориш! 


Биз нафақат ўзимиз учун, балки машина учун ҳам керакли ҳужжатларни йиғишимиз керак эди. Чунки Европанинг ўз талаблари бор. 12 июнь куни 01:30да "СА"нинг офисидан барча керакли нарсаларни олиб "Черняевка" деб номланувчи чегарага етиб бордик. 7 соатга яқин вақт ичида қўшни давлатга кириб олдик. Хавфсизлик йўлида бизнинг чегарачиларга етадигани йўқ. Кўпчилик бундан норози бўлади, текширувларни чўзилиб кетишидан арз қилишади, унутмайлик, айнан шу текширувлар ортидан биз тинч ва хотиржам яшаяпмиз! Ўзбекистонлик чегарачилар қўшниларининг ишини енгиллаштириб беришади. Бизнинг мамлакат текширувидан ўтган машинани қозоғистонликлар ортиқча назорат қилиб ўтирмайдилар. Шунчаки, анави заҳри қотилни исини биладиган ит текширувидан ўтдик бўлди. Мени қувонтиргани чегарадаги муомула. Икки юрт ўртасидаги муносабатларни йилдан йилга илиқлашиши ортида чегарачиларнинг икки миллат вакилларига бўлган гап сўзларига шира кирибди. Қисқаси, бу сафар хурсанд ўтдим. 


Уйқу келяпти. Чимкентга 70 км масофа, Туркистонга эса 2 соатдан ортиқ йўл. Тонг ҳам отган, яхшиси Туркистонга кетамиз. У ерда бизни шогирдимиз, Дилшод Абдуллаевнинг (Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида Саудия Арабистонига гол уриб ЖЧга чиқишимизга сабаб бўлган футболчилардан бири) тоғаси Улуғбек ака кутиб олдилар. Меҳмондўстлик бўлса шунча бўладида. Тушлик қилдик, кетидан бизни ётоққа жойладилар, кейин тунги Туркистонни маза қилиб айлантирдилар. Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилдик, шаҳарни кўркам жойларида бўлдик, анча чиройли жойлар экан. Кетидан Do'ppi Cafe да кабобни паққос тушириб, Улуғубек аканинг тавсиясига кўра тонгда йўлга чиқадиган бўлдик. Абдусалом ака кечаси юрамиз деган эдилар. 200 кмлардан кейин кечаси моллар йўлга билинтирмай чиқиб кетиши мумкинлиги ва бу йўлларни билмайдиган ҳайдовчилар учун ҳавфли эканлигини айтдилар, табиийки биз уларнинг гапларига қулоқ солдик.


Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell




 

 

Аҳмад Яссавий зиёратгоҳи. У Амир Темур бобомиз томонидан қурилган бўлиб, Туркистон шаҳрининг кўрки ҳисобланади.


Қозоғистонда маза қилиб юборадиган жойингиз 92 АЁҚШ, 5600 сўм. 400 000 сўмга икки маротаба тўлиқ "заправка" қилдик. Олдимизда бир литри 2 евро турадиган шенген мамлакатлари турибди. Қисқаси, шароитингиз бўлса албатта Туркистонга келинг. Буюк ипак йўлининг асосий нуқталаридан бири бўлган бу шаҳар анча гўзаллашган. Улуғбек Асанбаевни танисангиз керак, туркистонликлар шаҳар бўлишига қадар Чимкентга қараганлар. Табиийки, уларнинг аксарияти "Ордабаси" мухлислари. Ўтган йили Умаров ва Абдухолиқов бенифисига айланган чемпионатда Асанбаев менеджерлик қилган том маънодаги қўшниларимиз ўз тарихларидаги илк чемпионликларини нишонлаганлари ёдингизда бўлса керак. 




Тонгги 6:00да биз Аральск томон йўлга чиқдик. Йўлларнинг равонлиги ва машинамизнинг ҳолатининг яхшилиги 700 км масофани бир зумда босиб қўйишимизга сабаб бўлди. Бу ернинг йўлларида асабингиз бузилмайди, ҳамма қонунга бўй сўняпти. "Нексия 3" чиқиб қолади деган хавотирингиз йўқ. Трассалар 110 км тезликгача мумкин, лекин 119 гача юрсангиз ҳам Сизга жарима келмас экан. Икки маротаба "ДАН" ходимининг назарига тушдик. Ҳужжатларимиз жойида, аммо бари бир келишиш керак экан :) иккинчисда ҳомийларимизнинг футболкаларидан бердик, журналист эканлигимизни айтганимизга чиройли кузатиб қўйдилар. "Фурачи" акаларимиз жуда кўп, уларнинг аксарияти Россияга маҳсулот олиб кетяптилар. Аралськка етмасдан Сирдарё сувларидан тўпланган катта кўл бор экан, шу ерда машинамизни бироз муддатга сақладик. Бу сув бир пайтлар Орол денгизига бориб қуйилган, ҳозир узилиш бор. 


 

 



Coca Cola "Дунё бўйлаб 40 кун" ҳомийларидан бири ҳисобланади.




Режага кўра, бугун Аральска етиб олиб (750 км), эртага Актобе вилояти томон йўлга чиқишимиз керак эди. Аммо ҳолатимиз бизни яна юришга ундади. Ҳа айтгандек, икки шеригимизни визалари чиқмаган. Шу икки кун ичида олишлари керак. Шунга Ўзбекистонни сафарда Эронга қарши ўйинини офисда кўраётган болалар орасида Норчаев билан ўзбек дўпписини трендга олиб чиққан Жаҳонгир Файзуллаевни олиб кетишга қарор қилдим. Кутилмаган таклифдан боши гангиб қолди, отасига телефон қилиб берди, жавоб олдим. Мен мақола ёзяпман, у ухлаб кетяпти. Аслида у иккинчи ҳайдовчи бўлиши керак эди, майли расмларга яхши оляпти, берган тешик кулчамга розиман.




 


Бу услубдаги мақолаларни ёзмай қўйганимга йиллар бўлиб кетди. Бугунги авлод балки бу услубни тушунмас, замон инстаграм ва ютубники, лекин ёши катта ўқувчиларимиз ҳурмати 40 кун давомида ижод қилишга бел боғладим. Лойиҳамизга кўплаб ҳомийлар жалб қилинди. Alfraganus University бош ҳомий, улар Париж Олимпиадасида ҳам биз билан бўладилар. Сиз талаба бўлишни истасангиз, бу олий юртида ўзингиз истагингиздаги факультетларга кириб ўқишингиз мумкин бўлади. 


Бугун Германияда Европа чемпионатининг очилиш ўйини, Германия ва Шотландия. 40 кун давомида биз 15 га яқин давлатда бўламиз. Ҳар биридан мана шундай қизиқарли репортажлар тайёрлаймиз. Бироздан кейин сафарга чиқамиз. Ҳозир турган жойимиз ва бошқалар ҳақида энди эртага ўқийсиз.



ROWE OIL бу Германия бренди бўлиб, унинг сифатига BMW баҳо бериб бўлган





Суратлар интернетдан олинмади, барчаси ўзимизнинг ижод :)

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика